Ҳижрон азоби

Ҳижрон азоби
74 views
19 July 2019 - 10:45

 

 

ҲИЖРОН АЗОБИ

Етиб сенга, мен ишқимдан айрилдим,
Кўнглим озиб, қанотимдан қайрилдим.
Жудо этгил мени васл боғидан,
Кўзларимга нур бер, ҳижрон азоби!

Ҳисларимга қўйма нуқта – ниҳоя,
Керак эмас ҳаргиз меҳрибон доя.
Тахт бермагил Сулаймоннинг тоғидан.
Етар менга курашмоқлик азоби.

Қафасдаги бахт қушига шайдолик,
Муте бўлмиш шоҳдан кўра гадолик.
Айирмагил мени ёрнинг доғидан,
Телба этсин мени ҳижрон азоби.

Надир мақтов, надир айшу мукофот,
Сўқирликми, карахтликми, талофат?
Тошлар ёғсин ҳақиқатнинг тоғидан,
Тарк этмасин оғритмоқлик азоби.

Тирик жонки, тиригида ўлмасин,
Тангри ўзи ёнмоқликдан қўймасин.
Умр дафтар очсин ишқнинг боғидан,
Ислом этсин мени ҳижрон азоби.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com