Устозингдан ўзмагил шогирд

Устозингдан ўзмагил шогирд
24 views
20 July 2019 - 22:51

 

 

УСТОЗИНГДАН ЎЗМАГИЛ ШОГИРД!

Хуноб бўлдик биз кута-кута,
Ислоҳотинг чўзмагил шогирд.
Зада бўлдик қон юта-юта,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Зурриёдлар топсинлар камол,
Ўнгдан олгил номаъи аъмол.
Кўксимизда тегсин деб шамол,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Қуруқ ваъдалардан тўйганмиз,
Мухаббатни Хаққа қўйганмиз.
Қадаминг қутлуққа йўйганмиз,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Зангор олов ўчмасин бироқ,
Яна муҳим сув бирла чироқ.
Бўлгаймисан биз учун Широқ?
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Хорижларда мажбур қусиб қон,
Қачонгача эрлар берар жон-
Оилам учун топайин деб нон,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Халқнинг қонин бир тўда кана,
Токайгача сўрадир яна.
Адолат хам қилсин тантана,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Сен ўзгарсанг ўзгарар шу халқ,
Эркинлик бер кўкарар шу халқ.
Тобутингни кўтарар шу халқ,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Бизни қутқар пахта экишдан,
Ўрисларга бошни эгишдан.
Бахт бошланур дардни енгишдан,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Шу халқ учун жонингни тўша,
Бу эл кўнгли қанчалар бўша…
Ўхшар бўлсанг мўминга ўхша,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Қилиб Қуръон ўрганишни ман,
Бахт топдим деб ким оларди тан?
Яҳудиймас ўзбек бўлсанг сан,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

Хуноб бўлдик биз кута-кута,
Ислоҳотинг чўзмагил шогирд.
Зада бўлдик қон юта-юта,
Устозингдан ўзмагил шогирд!

telegram.me/a_meshayan
14:53-16.07.2019

facebook.com