Бир булбул каби

Бир булбул каби
58 views
21 July 2019 - 7:30

 

 

БИР БУЛБУЛ КАБИ

Ҳижжалаб ўқидим зулфинг торини,
Бошингда муҳаббат китобин очдим.
Кўзингда тунадим бир булбул каби,
Қароғинг шомидан ҳуркдим-да, қочдим.

Киприкларинг киприк эмас, гўзалим,
Дарёю қушларга қамишдан ошён.
Ҳазрат Навоийнинг тенгсиз байтлари,
Саф тортиб тубига чўкмоқда гирён.

Бармоғинг хиноси бағрим қонидан,
Дудоқинг сув ичар кўзингдан гоҳо…
Муҳаббат тўрига илинган қушман,
Қошларинг қанотин қоқарлар борҳо.

Ғунчанинг кўксида қонлар уюшди,
Ошиқлар кўзига дунё келди тор.
Меҳринг дарёсига ғарқ бўлмоқ тамом,
Ўрим сочларингдан эшганингда дор.

Ҳижжалаб ўқидим зулфинг торини,
Бошингда толеим китобин очдим.
Тун каби қоронғи, сирли қошингда
Юрагим қонидан юлдузлар сочдим!
1991 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com