Дарахтларга ёрдам керак

Дарахтларга ёрдам керак
61 views
22 July 2019 - 10:22

ДАРАХТЛАРГА ЁРДАМ КЕРАК!!!

КЕСадиганларни эшик КЕСаксига боғлаб қўйиб, КЕСак билан уриб КЕСкин чора кўриш керак!

1. МАСАЛА: Бу ярамаслар соя-салқин берувчи дарахтларни нега кесаяпти?

2. САБАБИ: Диаметри 100 сантиметр чиқадиган дарахт 5 миллионгача қурилиш материали ҳисобланади. Яхши битта терак 10 миллионгача баҳоланади. “Тепадагилар” деганимиз уни сотиб, жиғилдонига уриб фойдаланишмоқда.

3. БАҲОНАСИ: “Халақит қиляпти”.

4. ОҚИБАТИ: Ёши катта дарахтлар ер таги сув мувозанатини ушлаб турарди – энди ўша ҳудудлар геопатоген зонага айланади. Ёзнинг жазирамасида эса одамлар қийналади. Сув ости сизот сувлари сурилади. Экологик бўҳрон келиб чиқади.

5. ЧОРА: Ҳозиргидай эмас, сўзи ҳамма нарсани кесадиган сиёсий бақувват экологик партия тузиш ва кесишга қарши чора кўриш. Масалан, Германиядаги, Швециядаги Яшиллар партияси ўша мамлакатдаги барча сиёсий партиялардан ҳам кучли. Бизда ҳам бир пулга қиммат анави мол, гўс партиялар типида эмас, чинакам экологик партия тузиш лозим. Акс ҳолда ҳеч нарса ўзгармайди.

Шукур Жаббор