Ман шунинг девонаси…

Ман шунинг девонаси…
85 views
23 July 2019 - 10:09

 

 

МАН ШУНИНГ ДЕВОНАСИ…

Сен-сен ишқим ўтисан,
Ғариб дил қанотисан,
Муҳаббатим отисан,
Ғамлик ўйим тотисан,
Ман шунинг ғамхонаси.

Тутаб маъно бўлойин.
Ёниб фано бўлойин,
Шоҳмен, гадо бўлойин,
Куйиб адо бўлойин,
Ман шунинг парвонаси.

Тоҳиру Зуҳро қани?
Вомиқу Узро қани?
Юсуф-Зулайхо қани?
Севгига вафо қани?
Ман шунинг паймонаси.

Ёрга етмайдур оҳим,
Ерга инмасму моҳим,
Омон бўлсин илоҳим,
Билмам, надир гуноҳим?
Ман шунинг девонаси.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com