Хоразмда уйлари бузилган ватандошлар эътироз билан кўчага чиқди

Хоразмда уйлари бузилган ватандошлар эътироз билан кўчага чиқди
37 views
27 July 2019 - 10:25

Хоразмдаги уйи бузилганлар қўзғолонини тинчитиш билан Очил Раматов ва Абдулла Арипов шахсан шуғулланмоқда.

Қўзғолон оқибатида республика аҳамиятидаги Урганч -Хонқа магистрали 26 июль кечқурун икки соат ëпиб қўйилди. Бухоро ва Тошкентдан Миллий Гвардиянинг спец отрядлари қўшимча куч сифатида ташланди.

Воқеа Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош Пахтакор мавзеида юз берган. Оламон вилоят ҳокимини қувлаган. Ҳоким палаткага кириб яширинганида палатка ипларини кесиб ташлашган. Ҳоким устига брезент палатка йиқилган.

Исëнчилар сони Вилоят ИИБ вакилига кўра 800 кишидан сал кўп. Ташкилотчилар эса 2500 киши йўлни ëпганини айтмоқда. Асосий эътироз уйи бузилганларга компенсация пули берилмагани. Кузатишда давом этамиз.

facebook.com