Мушоира давом этади

Мушоира давом этади
37 views
27 July 2019 - 10:53

МУШОИРА ДАВОМ ЭТАДИ…

* * *

СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
А н д и ж о н

(ҲЕЧДАН КЎРА КЕЧ БЎЛСА ҲАМ)

ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!
ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН
АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ҳурматли Шавкат Миромонович
Мирзиёев Жаноби Олийларининг
Таваллуд айёмлари муборак бўлсин!

Қутлуғ, муборак бўлсин айём, Шаҳаншоҳимиз,
С и з н и омон сақласин ҳамиша Оллоҳимиз!
Шоҳлик буюк мартаба, йўқдир унинг қиёси,
Оллоҳ таоло Ўзи бизларнинг гувоҳимиз.

Бундай буюк улуғлик ҳар кимга насиб этмас,
Сизсиз она Ватанда бизнинг шамс, моҳимиз.
Ватанимиз муқаддас, халқимиз мўътабардир,
Ниҳоят кенг, ададсиз бизларнинг даргоҳимиз.

Осмонимиз мусаффо, тинчдир она еримиз,
Жонажон Тошкентимиз…азиз саждагоҳимиз.
Заминимизнинг усти, хатто ости хазина,
Дуру жавоҳирларга тўла қиру, чоҳимиз.

Жаннатмакон Ўлкамиз бу оламда ягона,
Дору дармон шифобахш ҳар битта гиёҳимиз.
Олам..жаҳонда тинчлик, юртимиз ҳам тинч бўлсин,
Доим жаранглаб турсин бизларнинг “Дугоҳ”имиз.

Она Ватан бағри кенг, истиқболи порлоқдир,
Равшан, мусаффо бўлсин ҳар кунги сабоҳимиз.
Жаҳон кишварларидан келаётир меҳмонлар,
Улар учун кенг очиқ бизларнинг боргоҳимиз.

Парвардигорнинг Ўзи бизларни хўп сийлагай,
Чунки заррача йўқдир тақдирда гуноҳимиз.
Ватанимиз Мустқил, келажак ҳам буюкдир,
Осойишта ҳамиша улуғ қароргоҳимиз.

Дўстлар дилдан табриклар, душманлар эса куяр,
Кимлар бизга дўст бўлса, улар чин ҳамроҳимиз.
Аммо ёвуз душманлар орамизда йўқ эмас,
Улар бизнинг ҳақиқий адашган гумроҳимиз.

Ўтган ота…боболар руҳларин шод этгаймиз,
Чунон гирди капалак ўтган шоҳ…арвоҳимиз.
Оллоҳга минг шукрлар келтиргаймиз то абад,
Йўқдир дилларда ғубор, заррача оҳ…воҳимиз.

Ватан сарҳадларида ҳушёр, сергак ҳамиша,
Хизматда шай турурлар минг…минглаб сипоҳимиз.
Соғлом авлодларимиз келажак ворислари,
Улар учун мунтазир сонсиз олийгоҳимиз.

Мақсад, манзиллар аниқ, порлоқ истиқболимиз,
Узоқларга қадалаган бизларнинг нигоҳимиз.
Қўллар кўксимиздадир, бош эгамиз таъзимга,
Соғу саломат бўлинг, Сиз Олампаноҳимиз!

Қутлов ҳамда табриклар ёғилмоқда беадад,
Суҳайлий ҳам таъзимда, Улуғ Подшоҳимиз!
…………………………

АДОЛАТЛИ ОДИЛ ШОҲ ҲУЗУРИДА
ҚИЛАЖАКМИЗ БИЗ ТАЪЗИМ

Ширин сўз айтмоқликка айлабон дилдан жазм,
Фикрларни изоҳлаб, тузгаймиз шеърий назм.
Самимий бу сўзларни айламоқ к е р а к хазм,
Тантанали ушбу кун гўё бўлгайки базм,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Қўлмизда мустаҳкам ҳуқуқимиз, эрку жоҳ,
Осмонимиз мусаффо, чарақлайди шамсу моҳ.
Лутфу карам айлади бизларга Ўзи О л л о ҳ ,
Улуғ Йўлбошчимиздир Адолатли Одил Шоҳ.
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Истиқлол замонида яшнамоқда ҳур Ватан,
Жаҳон…олам саҳнида бўлди кўп машҳур Ватан!
Машҳурликда оламга сочаётир нур Ватан ,
Бағишлайди дилларга ғурур ва сурур Ватан,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Тараққиёт, юксалиш замон талабларидур,
Ишбилармонлик ўзи халқим матлабларидур.
Энг бахтиёр инсонлар Ватан кавкабларидур,
Дунё андозалари с и ф а т мактабларидур,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Бу баркамол авлодлар келажак ворислари,
Ҳар қачон ҳар бир ишда улар босар илгари.
Ватанпарвар, элпарвар уларнинг барчалари,
Олға томон бошлайди халқимизнинг Сарвари,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Кўп миллатли юртимиз топиб бормоқда камол,
Она Ватан…юртимиз очмоқда кўркам жамол.
Тинчлик, осойишталик, эсмоқда майин шамол,
Ватанга хизмат қилиш бизнинг номаи аъмол,
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.

Ҳасад ва адоватдан қуриб кетар алафлар,
Бизга омонлик тилар дунёда тўрт тарафлар.
Руҳлари шод, миннатдор ўтган барча салафлар,
Суҳайлийнинг юртига бўлсин шону шарафлар!
Адолатли Одил Шоҳ ҳузурида биз таъзим
Билан табриклар этсак, бўлмас гуноҳи азим.
………………………..

АДОЛАТЛИ ШОҲИМИЗ
ҲУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ШАВКАТ
МИРЗИЁЕВ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИГА

Шавкатбек, Сиз бизларнинг адолатли Шоҳимиз,
Ҳ у р ва о з о д Ватанда саодатли Шоҳимиз!
Жуда катта ва юксак мартабани олгансиз,
Буюк, улкан ишларда жасоратли Шоҳимиз!

Ҳукуматни бошқариб келдингиз…ку, неча йил,
Сиз сиёсат бобида маҳоратли Ш о ҳ и м и з !
Билим, тажрибалар ҳам шоҳонадир албатта,
Доно, оқил ва етук заковатли Ш о ҳ и м и з !

Олдингизда жуда кўп муаммолар бор ҳали,
Сиз уларни енгишда матонатли Шоҳимиз!
Халқ билан мулоқотга кенг йўл очиб бердингиз,
Меҳр…мурувватда ҳам саҳоватли Шоҳимиз!

Ватан ва халқ йўлида хизматдасиз доимо,
Ҳар қандайин ишларда шижоатли шоҳимиз!
Маънавият, сиёсат энг юксак шиоримиз,
Иродаси мустаҳкам, қатъиятли шоҳимиз!

Оллоҳ таоло Ўзи С и з н и бизларга берди,
Улкан, буюк ишларда энг қудратли шоҳимиз!
Суҳайлий бир фуқаро, мискин, ғариб, бечора,
Барча мискинларга ҳам мурувватли Шоҳимиз!
………………………

АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ

Бор экан…ку оламда а д о л а т ва ҳақиқат,
Фақир, мискинлар учун самимий меҳр…шафқат.
Бундай меҳр…шафқатни кутар эди халқимиз,
Аммо дилларимизда зўр эди с а б р …тоқат.

Адолат ва ҳ а қ и қ а т чиқар ээмиш юзага,
У л у ғ Р а ҳ б а р қалбида бўлсагина лаёқат.
Лаёқатли раҳбарлар бўлармиш адолатли,
Ўз она халқи билан қилиб ширин мулоқот

Меҳр…мурувват билан халқин агар сийласа,
Ана шунда халқи ҳам сақлар чиндан садоқат.
Садоқат ва матонат халқимизда бисёрдур,
Шундай кунлар келишин кутар эдик биз фақат.

Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бизга шоҳ бўлди,
Халқимга, Ватанимга муносиб дарҳақиқат.
Эй Суҳайлий, ш у к р қил Оллоҳу таолога,
Дорулламон кунларга етиб келдик биз албат.
…………………….

facebook.com