Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
29 views
29 July 2019 - 10:30

ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Бухоро вилояти Ғиждувон Қалъасида 1103 йилда туғилган, буюк мутасаввуф олим, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган аллома, соҳиб каромат авлиё бўлиб, Хўжаи Жаҳон(Жаҳон ҳожаси) номи билан бутун дунёга машҳур ва маълум. Унинг отаси Имом Абдулжамилдир. Имом Абдулжамил Имом Молик (713—795) авлодларидан ҳисобланади.

Имом Абдулжамил асли Румлик. Хожа Абдулхолиқнинг онаси Малатия мамлакати подшоҳининг қизи бўлганлар. Хўжанинг қабри Ғиждувон шаҳрининг марказида. Онасининг оёғи томонида кўмилган. Шунингдек, Хожа Абдулхолиқ қабри ёнида Мирзо Улуғбек қурдирган мадраса

ҳозирги кунгача сақланган. Мақадларининг шимолида жомеъ масжиди ҳам қурилган.

Хожа Абдухолиқ илк таълимни отасидан олган, кейин эса Имом Садриддин қўлида тафсир илмини ўрганган. Хўжа Юсуф Ҳамадоний қўлида зикри қалб талқинини ўрганган. Хўжа Аҳмад Яссавийдан кейин иршод тахтига ўтирган. Хўжа ўзидан катта ижодий мерос қолдирган. Унинг “Васоя”, “Тариқат одоби”, “Аз гуфтори Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний” ёки “Рисолаи Соҳибия” каби асарлари машҳур. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1179 йилда Ғиждувонда вафот этган. Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг оталари Шайх Абдулжамил бўлиб, у киши Румдаги буюк намоёнда олимлардан бўлганлар. Имом Молик ра нинг жияни, Шайх Ҳусайннинг ўғлидирлар. Фиқҳ илмининг соҳиби бўлиб, фиқҳ мактаблари очганлар. Хожа Абулхолиқ Ғиждувоний «Силсилаи шариф» даги ҳалқанинг ўнинчи пиридир.

facebook.com