Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат

Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат
217 views
30 July 2019 - 12:51

Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат 1886 йил Бухорода зиёли оиласида туғилди.1909-1913 йилларда эса адиб Туркияда, Истанбул дорулфунунида таҳсил олади.

У ерда замондошлари билан биргаликда «Бухоро таълими (умумий) маориф жамияти» ни тузади.

Фитрат 1919-20 йилларда Афғонистон ҳукуматининг Тошкентдаги ваколатхонасида таржимон, «Турон», «Бухорои шариф», «Оина» каби кўпгина газета ва журналларни ташкил этишда бош — қош бўдди, Туркистонда тил, адабиёт, санъат масалалари билан илк бор ташкилий равишда шуғулланган «Чиғатой гурунги» ташкилотига раҳбарлик қилди, Бухоро халқ Республикасининг бир қатор раҳбар лавозимларида ишлади.

Ушбу фото ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида сақланмоқда.

“Ўзархив” агентлиги