Нўш этмай дудоғингдан

Нўш этмай дудоғингдан
29 views
01 August 2019 - 12:11

 

 

НЎШ ЭТМАЙ ДУДОҒИНГДАН

Э, шўхи ситамкорим,
Дод этдим фироғингдан,
Ишқ майини сунмасман
Нўш этмай дудоғингдан.

Халлоқи олам бордир,
Сочинг мор, қошинг дордир,
Сийнангнинг сайли тордир,
“Оҳ”, яқин йироғингдан.

Ошиққа кулмак борми?
Ишқ сирин билмак борми?
Бу йўлда ўлмак борми?
Шом яқин қароғингдан.

Даллига замон бўлмас,
Бу йўлда омон бўлмас,
Ёр бўлмас, ёрон бўлмас,
Тун ёғар қабоғингдан.

Исломбек ғурбат чекиб,
Йўлингда бошин тикиб,
Вафо уруғин экиб,
Ўқ кутар садоғингдан.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com