Юртимиз Хитойнинг инсоноятга қарши жиноятларига шeрик бўлди

Юртимиз Хитойнинг инсоноятга қарши жиноятларига шeрик бўлди
31 views
01 August 2019 - 7:00

Жаҳон майдонида Ўзбекистони обрўси ошмоқда деган гапларга ҳам жавоб келди- Жаҳон майдонида , шу кунларда Ўзбекистон ўзини Шимолий Корея,Туркманистон,Тожикистон, молия вазирлиги севган Венесуэла билан тенг қилиб, Хитойни мусулмон-туркий аҳолисига нисбатан фашистик,нацистик сиёсатини қўллаб қувватлади. Мана исбот: https://minbar.uz/f30

Мана бу эса, пастда, эътибор беринглар, Исроил нашри ХИТОЙ МАЪМУРИЯТИ МУСУЛМОН ОНАЛАРДАН БОЛАЛАРИНИ КУЧ БИЛАН ТОРТИБ ОЛИШ СИЁСАТИНИ ФОШ ҚИЛМОҚДА. ШУ ЙЎЛ БИЛАН, ЁШЛИГИДАН, ТИРИК ОНАДАН БОЛАНИ АЖРАТИБ, ТИЛИДАН, ДИНИДАН, ТАРИХИДАН БОЛАНИ МАҲРУМ ЭТМОҚДА РАСМИЙ ХИТОЙ. Исроил ҳам бунақа сиёсатни чидаб бўлмайдиган деб ҳисобламоқда. Араблар эса Хитой тараф, бу ҳақида гапирамиз, ҳозир эса Ўзбекистон тутган сиёсатга баҳо берсак.

Гап бу Хитойнинг сиёсатига қай даражада самаралий таъсир қилишда эмас, гап бошқада:
Шундай вазият бўладики, илк, олдин аҳлоқни, одамгарчиликни, инсонпарварликни, керак бўлса қариндошликни ўйлаш керак! геополитика, ташқи сиёсат бунақа тушунчалардан доим узоқ бўлади деганлар катта гапирмасин- иккита жаҳон урушлари айнан сиёсат ва одамгарчилик, инсон омили бир бирига қарши тушунчалар, сиёсат барчасидан устун деган ҳалокатли, заҳарли, каннибалистик ғоя устун бўлгани учун бошланган!

Ўзбекистон шу кунларда ЮЗИНИ ЙЎҚОТДИ, ОНАНИ БОЛАДАН АЖРАТИШ, АЙБСИЗ МУСУЛМОН ОДАМНИ УШЛАБ, АРОҚ ИЧИШГА, ЧЎЧҚА ГЎШТИНИ ИСТEЪМОЛ ҚИЛИШГА МАҲСУС ЛАГЕРЛАРДА МАЖБУРЛАШ- бу барча чегараларни тарк этиш дегани! БУНИ ОҚЛАШ- ИНСОН ҚИЁФАСИНИ ЙЎҚОТИШ! Эътибор беринглар, биздан анча кўпроқ Хитой кредитларига боғланган қўшни Қозоғистон, Қирғизистон умуман қўшилишмади ва же бўлмаса бетарафликни танлашди.
Ўзбекистон эса МАРАЗЛИКНИ ТАНЛАДИ.

ЭНГ МУҲИМИ ИККИ ҚЎШНИМИЗ БУ СИЁСАТНИ ОҚЛАШДАН ВОЗ КEЧИШДИ, ҲА, ҚОРАЛАШДАН ҲАМ ЎЗЛАРИНИ ТОРТИШГАН, ЛEКИН ОҚЛАШМАДИ! ЖE БЎЛМАСА ЖИМ ЎТИРИШДИ!

Бизчи? бизни нима мажбурлади? Хитой Қозоғистони, Қирғизистони анча мунча эгаллаб олган, биз, буларга нисбатан Хитойдан анча мунча мустақиллмиз. Унда нима? Хитой бизга бир нарса ваъда қилдими? йўқ, аксинча, Хитой миллардлик сармояларни киритаман деяпти бизга фақат битта талабга Ўзбек давлати розилигини билдирса- Кафолатни, моллиявий кафолатни Давлатимиз ўзини бўйнига олиши керак экан. Бу дегани Хитой фойдасини кўради, биз эса барча таваккаларни ўзимизга оламиз. Фирибгарлик бу, бошқа ҳеч нарса эмас!

Демак нима мажбурлади? бир нарсани Хитой бизга сотмас эканми? сотади, Хитойга бозор керак, маҳсулоти учун. Буни Хитой биздан яхши англаган. Хитой, айтганча, биз сингари давлатлар учун нега қизиқ? амалдорларимиз учун? барча шартномаларга қўшимча пора беради. Балки шу сабаб? Африкани, Лотин Американи, тожикларни, тўймайдиган араб шайхларини айнан шу оддий йўл билан Хитой сотиб олмоқда.

Нима бўлмасин, дунёдаги бизга энг яқин қариндош бўлган халқни, уйғурларни биз сотдик! айтганча Хитойда 10 000 дан ошиқ ўзбек, яна 14 асрда Самарқанд ёнидан кўчиб кетган саларлар турк халқи яшайди, яна қозоқлар, қирғизлар-булар ҳам ўша «тарбиялаш лагерларида» оғир аҳволда, қийноқларда. Бунақа ишларга кўз юмиш бу ўша айтилган маразликдан бошқа ҳеч нарса эмас!

Араб сотилди, бу биринчи мартда эмас, Усмонийларни ҳам булар сотган ўз вақтида, буларда бу эски одат. Биз ҳам шунақа сотқинлик одати бор миллатга айланмоқчимизми?
Илтимос айтманглар, а биз нимаям қилардик, Хитой катта мамлакат деб! гап бунда эмас, биз инсонийлик қиёфамизни сақлашимиз керак эди!

Ҳар 9 май куни, кўпчилик «фашизмга қарши бобом курашган» деб жар солади. Фақат у, немис фашизми 74 йил олдин ўлиб бўлган! бугун эса, Хитой фашизми, нацизми тирик, бизнинг замондошимиз ва замондош, биз билан битта миллат бўлганлар шу фашизмдан азоб чекмоқда.
Биз эса буни очиқчасига оқлаяпмиз. Ўлган, мағлубга учраган немис фашизмини устидан ғалаба қозонишга кетадиган қувватларни, бугунги Хитой фашизимга қарши ишлатларинг- буниси давлатга нисбатан даъволар эмас, бу жамиятимизга қаратилган даъволар????????????????????????????????????????????

Энди эса тепада айтилган, Исроил газетасида нашр этилган мақолани тўлиқ таржимаси билан танишинглар, мана шуни ҳеч қачон, ҳеч қаерда оқлаб бўлмайди, оқлаган одам, давлат мараз, ифлос, ҳароми бўлади:

“Исроилнинг «Ҳааретз» газетаси динидан узоқлаштириш ва она тилини унуттириш ёки озроқ ишлатишга ундаш учун Хитой ҳукумати уйғур оилалардан болаларини олиб кетаётганлиги тўғрисида мақола чиқарди. Бу Хитойнинг Шинжон вилоятида, мамлакатнинг ғарбида юз бермоқда.

Очиқланган гувоҳликлар ва ҳужжатлар шуни кўрсатадики, бу мусулмон озчилигига таъқиблар Хитойда давом этяпти. Ўтган йили БМТ ҳисобот эълон қилди, унга кўра, 2 миллионга яқин уйғур концентрацион лагерларга жўнатилган. Ҳисоботни тайёрлаганлар хабар берадики, лагерлар иши яширин, махфийлаштирилган ва улардаги тутқунларга нисбатан мақсади этник-диний ўзлигини кучсизлантириш бўлган фаол «мия ювиш» пропаганда усуллари қўлланилмоқда. Энди эса маълум бўлишича, Хитой ҳукумати параллель равишда ўша тутқунлар болалари учун ўнлаб интернатларни яратиш билан банд.

Уйғурлар – сунний мусулмонлар, тиллари туркий тиллар гуруҳига киради. Уларнинг асосий юрти бўлмиш Хитой провинциясидан ташқари Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда яшайди. Уйғур жамоалари Покистон, БАА, АҚШ, Германия, Россия ва бошқа ўлкаларда бор. Чет эллик диаспоранинг жамоат ташкилотлари Халқаро Уйғур Қурултойига бирлашган. У Туркияда тузилиб, кейинчалик Хитой ҳукумати босими остида иш марказини Мунхенга кўчирди.

Бир шаҳарнинг ўзида 400 боланинг ота-онаси лагерь ва қамоқларга жўнатилганди. Немис изланувчиси Адриан Зенс сўнгги йилларда Хитой ҳокимияти Шинжон вилоятида ўқув юртлари қурилишини фаоллаштирганини аниқлади.

Янги ётоқхона-интернатлар қурилиб, эски бинолар эса кенгайтирилмоқда, уларнинг сиғими ўта катталаштирилган. Шунингдек, бу ердаги кўп сонли болалар билан доим ишлаш учун қўшимча ресурслар ажратилган. Айни пайтда катталар учунда янги концентрацион лагерларни қуришяпти. Биргина 2017 йил ичида Шинжон провинциясидаги давлат таълим тизими боғчаларига ёзилган болалар сони ярим миллиондан кўпроққа ўсди.

Ва бу ўсишнинг 90 фоизи уйғур оилаларидан бўлмиш болалар ёки ҳудудда яшайдиган бошқа айрим озчилик вакилларига тўғри келди. Уйғурлар асосан провинция жанубида яшашади ва ҳукумат болалар муассасалари қурилиши ҳамда жиҳозланишига 1.2 млрд доллар тикди. Зенс сўзларига кўра, чиқимларнинг энг катта қисми болалар доимий яшашга жойлаштириладиган интернатларни қуриш ва кенгайтиришга кетди. Машҳур воқеалардан бири ўтган йилнинг апрелида бўлди. Ўшанда ҳукуматдагилар қўшни қишлоқлардан 2000 болани улар учун қурилган битта улкан интернатга кўчирди. Шунақанги янги болалар муассасалари қурилиши ва эскиларининг кенгайтирилиши бўйича ишлар давом этаётганлигини сунъий йўлдошлардан олинган расмлар тасдиқлаб турибди. Уларнинг сиғими мамлакат бўйича қабул қилинган меъёрдан уч кара ошади.

Хитой ҳукумати айтишича, вояга етган уйғурларни қўлга олишмаяпти, балки уларни «ўқитиш лагерлари»га юбориб, у ерда улар атрофида диний-экстремистик ғояларни тарқатиш уринишларига қарши туриш бўйича профессионал ўқув курсини ўтайди. Бироқ гувоҳлар айтадики, кўпини шунчаки ибодат қилгани, рўмол ўрагани ёки Туркиядаги қариндошлари билан алоқада бўлгани учун қўлга олишган.

Давлат тарғиботи янги болалар интернатлари қурилишини олқишлаб, буни мамлакатдаги ижтимоий барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўли деб атамоқда. Лекин Зенс айтишича, бош мақсад ўзгадир: озчилик вакиллари бўлмиш болаларни қайта тарбиялаш, уларни ўз тилини қўлламаслик ёки унутишга ундаш, томирлари ва ота-онасининг маданиятидан узишдир. Тасодиф эмаски, бундай объектлар айнан оилалари яшайдиган жойлардан узоқда қурилади.”
(https://www.az-i-ya.com/…/-kitae-detej-nasilno-zabirayut-iz…)

МАНА ШУ, ИНСОНОЯТГА ҚАРШИ ХИТОЙНИНГ ЖИНОЯТЛАРИГА ШEРИК БЎЛДИ ШУ КУНЛАРДА, ЭСИНИ ЕГАН ЮРТИМИЗ

Анвар Назир