Аббос Мирзиёевнинг ӯғли Шоҳруҳ Мирзиёевнинг Президентга мурожаатидан кейин туғилган ӯйлар

Аббос Мирзиёевнинг ӯғли Шоҳруҳ Мирзиёевнинг Президентга мурожаатидан кейин туғилган ӯйлар
203 views
03 August 2019 - 16:29

Президент Шавкат Мирзиёевнинг амакивачаси Аббос Мирзиёевга қонун доирасида зудлик билан чора кӯрилиши, товламачилик, фирибгарлик, уюшган жиноятчиликка етакчилик қилганлиги учун жиноят иши очилиши лозим.

Агар Президент ӯз қариндошларининг бундай жирканчли ишларига қарши тегишли чора кӯрмаса, унинг минбарда туриб “адолат, адолат” деб гапираётган гаплари одатий сафсата сифатида қолаверади ва бунга ҳеч ким ишонмай қӯяди.

4 нафар фарзанди ва фарзандларининг онасига қатор зулм етказаётган Аббос Мирзиёевнинг энг ёғли ташкилотлардан бири – Ӯзбекистон Республикаси Нефть таъминоти бошқармаси бошлиғи ӯринбосари лавозимини қай тариқа эгаллаганлигини етти ёшли болакайлар ҳам яхши билса керак. Бундай ташкилотларга ҳужжатларда ӯринбосар, ҳаётда эса бошқарувчи бӯлган Аббос Мирзиёев каби ебтӯймас, юҳолар раҳбарлик қиларкан, ӯзбек халқининг ҳеч қачон косаси оқармайди.

Рўзибай Азимий