Президент Ш.М. Мирзиёевга мурожаат

Президент Ш.М. Мирзиёевга мурожаат
121 views
05 August 2019 - 11:35

Амалдорларимизга ишонч йўқ жаноб Президент. Ҳатто, шу хатниям сизга етказишимни мендан илтимос қилишди. Бошқаси ёпди-ёпди қиворади деб. Хатни ўзгартирмай шундайлигича чиқаряпман. Холис ватандошлар бўлса, Сизга етказарлар. Сизга ишонч билдириб қоламиз. Ўртадаги элчига ўлим йўқ.

* * *

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевга

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғи Қувирбоши кўчаси 39-уйда яшовчи Хайдаров Илҳомжондан

А Р И З А

Аризамни маъзмуни шундан иборатким, мен 2015 йили ўз номига КАМАЗ русумли автомашинанаи сотиб олганман. Ва шу даврдан бошлаб шу автомашина ортидан тирикчилик ўтказиб келаман. 2019 йилги буғдой ўримида ҳам фаол қатнашиб келдим. 2019 йил 25 июль куни мени Олтиариқ тумани ИИБ ГАИ ходимлари Капчугай трассаси кругида автомашинамни ҳужжатларини сабабсиз олиб қўйишиб, Риштон туманига шағал ташиш учун юборишди. Менга ҳеч ким машинам учун салярка қуйиб бергани йўқ лекин мен ўз ёнимдан пул сарфлаб шу куни кечга қадар Риштонга шағал ташидим. Машинам учун салярка масаласини сўраганимда улар «Мени уйимга эмас. Биз вилоят ҳокимини буйруғини бажаряпмиз» деб жавоб беришди. Эртаси куни 26 июль 2019 йил куни соат чамаси эрталабки 8 ларда мен акамни уйига кетаётсам ГАИ ходимларидан икки киши шулардан бириси Одилжон исмли ГАИ ходимлари мени автомашинамни қувиб ўтишиб машиналарида йўлимни қисиб қўйиб тўхтатишди.

Мен машинадан тушиб нима гап десам. Улар машинани ҳужжатларини сўрашди. Мен нима учун бераман дедим. Улар бугун Риштонга шағал ташийсан деб айтишди. Мен уларга «ахир мен кеча ГАИлар ҳужжатимни олиб қўйишиб Риштонга жўнатишди ўз ёнимдан салярка қуйиб кечга қадар шағал ташидим, мени бугун тинч қўйинглар илтимос» дедим. Шунда Одилжон ГАИ «Сен мени уйимга хизмат қилмайсан. Мен вилоят ҳокимининг буйруғини бажаряпман» деди ва шериги ГАИ болага машинани номерини ечиб ол ва протокол туз деди. Мен «агар шу ишни қилсаларинг, телефонимга суратга оламан» дедим ва телефонга суратга олабошладим. Шунда икала ГАИ ходими мени қўлимни қайириб ўзларининг машинаси ичига мажбуран тиқиб, Олтиариқ ИИБга олиб кетишди.

Йўлда Одилжон ГАИ машина ичида мени «сен мелиса гапини қилмайсанми» деб уриб келди. Ва ИИБ бўлимига келиб орқа катта эшикдан мелисахонага олиб киришди, шу ерда Одилжон мелиса қўлимни яна қайириб урди ва дўқ пўписа қилди. Мени қўлимдаги телефонимни олиб ичидаги мен ёзиб олган записларимди ўчириб юборди. Бир оздан кейин мелисахонада “бугун бориб ишларингни қилиб, лекин эртадан яна шағал ташийсан” деб мени қўйиб юборишди.

Ўша кун мени қўлим шишиб кетди, орқаларим маматалоқ бўлиб кетди. Уйдагиларимга индамай қўйдим. Лекин эрталабгача ухлай олмадим ва эрталаб дўхтирга келиб учрашдим. Мени қўлимни рентген қилишиб «қўлингизнинг суяги ёрилибди» деб айтишди, ва криминал очишди. Эртаси куни ГАИларни бошлиғи Воҳиджон исмли мелиса келиб «Сен менга айтмабсанда, у мени ходимим эди. Мен айтаман у келади, келишиб олинглар, деб қайтиб кетди, лекин шу кунга қадар ҳеч қандай мелиса ходими бошқа келмади. Мен акам туман прокурорига учраганидан кейин прокурор йўлланмаси билан экспертга бориб келдик. У ерда мени калтак еган жойларимни кўришди ва қўлимни ёрилган жойини кўриб бу сени қўлингни эски синган жойи қайта ёрилибди бу ҳисобланмайди деди. Мен ҳайрон бўлдим.

Ҳурматли Шавкат Миромонович !

Мен машинани олган кунимдан бошлаб оилам учун ва эл юртим учун хизмат қиламан. Неча йилдан буён ғалла ўримига қатнашаман. Ҳамиша ГАИларни буйруғини сўзсиз бажараман. Чунки уларни гапини икки қилиб бўлмайди. Мен ниҳоятда хўрландим. Вилоят ҳокимини айтганини қиламиз деб ГАИлар мени хўрлашди улардан калтак едим ва қўлим синди. Шу кунга қадар мени хўрлаган ГАИ ходими Одилжон бир марта хабар олмади.

Ўзи Мустақил Ўзбекистонимизда қонун устуворлиги борми?! Энди менга ким ёрдам беради! Мен Сиздан ушбу иш учун ОДИЛОНА ҲАҚИҚАТ кутиб қоламан деб аризачи

Хайдаров И.
2019 йил 3 августь.”

facebook.com