Давлат дини — Ислом дини эмас

Давлат дини — Ислом дини эмас
69 views
05 August 2019 - 14:11

Давлат дини — Ислом дини эмас.

Сабр қиляпман сабр, кўп тана дашномларга чидаб келяпман. Мени хиенатда айблашадимией. Хали очилмаган карталар бор. Агар уларни очсам бош кутариб юролмай коласизлар. Ҳаж кунлари ўтиб олсин, одамларни бу улуғ кунларда ибодатдан чалғитишни истамаяпман.

Очиқроқ гапирадиган бўлсам, мен ислом динига амал қиламан деб давлат динидан воз кечдим. Давлат дини — унда ароқни харомлигини, рибони харомлигини, ҳижобни фарзлигини, намоз 13-14 ёшдан фарз бўлишини, зулм харом эканини, жума вақтида имомлар мажлисда эмас масжидда бўлиши кераклигини айтиб бўлмайди.

– Одамлар уйлари бузилганидан шикоят қилганидек мен диним бузилганидан шикоят қилдим.
– Ватанни изғирин қишидан ёки жазирама ёзидан шикоят қилмадим ёки зилол сувларидан шикоят қилмадим. Худди хозирги инсонлар каби нотўғри оборилаётган сиёсатдан ва охири хақлни ғазабига дучор бўлишдан огоҳлантирдим.

– Уйи бузилгани учун шикоят қилганлар давлат душмани эмас.

– Дини бузилгани учун шикоят қилганлар давлат душмани эмас. Аксинча, бунга рози бўлганлар ва узр топганлар давлат ва дин душманидир.

Абу Юсуф Парпиев