Тушингизни сувга айтинг, очофат қуртлар!

Тушингизни сувга айтинг, очофат қуртлар!
27 views
05 August 2019 - 20:33

ТУШИНГИЗНИ СУВГА АЙТИНГ, ОЧОФАТ ҚУРТЛАР!
(Муҳаммад Солиҳнинг шеърларини Ўзбекистонда таъқиқлаган манқуртларга)

Асли, қайта-қайта нашр қилиниши ва ҳар бир ўзбек уйида бўлиши, мактаб дарсликларига қўшиб, ёш ўғил-қизларга ўқитилиши керак бўлган шеърларни аранг битта-яримта одам тишининг ковагида беркитиб юриши, лекин уни ҳам хитлаб қолиб, ўша тишни суғуриб олишга уринишни, билмадим, нима деб аташ керак?

Қаёқдаги “минғир-минғирлар” садосига тўлган бу диёрда бир асл халқ шоирининг асарларини сиғдиришмаяпти! Сиз, ўзи, ўқиб кўрганмисиз у шеърларни?!

Менимча, ўқигансиз ва айнан шунинг учун ҳам уларни таг-туги билан йўқ қилиш учун бор кучингиз билан чиранасиз! Ёки, умуман, шоир исми сиз учун етиб-ортгулик.

Лекин, билиб қўйинг, Муҳаммад Солиҳ шеърлари ҳар ўткинчи шиорбоз-у мадҳиябозлар нағмасидан анча юқорида турган, юксак бир адабиётки, унга на тишингиз ўтади, на бўйлаша оласиз!

Тушингизни сувга айтинг, очофат қуртлар!

Рафиқ Ўзтурк