Каллалар

Каллалар
82 views
06 August 2019 - 10:02

 

КАЛЛАЛАР

Ўтир, гапларимни эшит, қариндош,
Биз шундай туғилдик, шундай яшаймиз:
Юз калла ичидан чиқса битта бош,
Иккиланмай чопиб ташлашга шаймиз.

Ногоҳ ёш кўзлардан сачраса учқун,
Энг катта муаммо шундай паллалар:
Енгил шиорларни урчитмоқ учун
Каллалар кўп керак бизга, каллалар.

Токи эгалари йўлда олтинга
Дуч келган тентакдай сўлжайиб турсин.
Йўллари бошламас гарчи олдинга,
Куйдирган калладек тиржайиб турсин.

Давр издиҳоми қайнаган чоғи
Ғашга тегар экан чимрилган ҳар қош.
Бошинг бўлса ҳамки, бундан буёғи
Калла қилиб кўрсат, хўпми, қариндош?

Гулноз Мўминова