“Мен ва сен”

“Мен ва сен”
28 views
06 August 2019 - 16:19

 

“МЕН ВА СЕН”

Юкламамиз – ишонч,
Тенгламамиз эди “мен ва сен”.
Рақамларга униқиб илдиз,
Ўз остига олди севгимиз.

Катаклар бир қалқиб кетади,
Алгебрага ўтамиз кўчиб.
Қавс келади очиб қучоғин,
Қоидалардан ҳайиқиб, чўчиб.

Қўйилади ҳамма белгилар,
“Мен ва сен” нинг ораларига.
Вергулларни эргаштирар нол
Чиззиқларнинг сояларига.

Либосини кияди дафтар,
Бўялади катаклар аста.
Рақамларга қилолмай тоқат,
“Мен ва сен” нинг юраги ҳаста.

Қуръа ташлар ўртага фанлар,
Муҳаббатни гаровга қўйиб.
Ҳакамлигин унутади вақт,
Адабиёт йиғлайди тўйиб.

Алгебрадан толиқар кўнгил,
Дил сиғинар ишқнинг қадрига.
Шоирликнинг ўй-ҳаёллари,
“Мен ва сен” ни босар бағрига.

Умида Нурзода