Касални жамиятга тарқатмай, уни уйда даволаш керак

Касални жамиятга тарқатмай, уни уйда даволаш керак
81 views
07 August 2019 - 8:00

Айримлар хотинларнинг қилиғини қилиб рақсга тушган эркаксимонларнинг видеосини тарқатяпти. Барака топгурлар тарқатманглар бунақа нарсаларни. Одамни кўзи тушиб мазаси қочяпди. Ўша ерларга изоҳ ҳам ёзгим келмайди. Ёзсам ёзганим сабаб ўша видео бошқаларга кўринишига сабаб бўлади деб ёзмайман. Бунақа нарсаларни кўравериш ҳам яхши нарса эмас. Ҳатто эркак кишиларга ҳам тўғри келмайди. Аслида одамнинг фитрати қабул қилмайди бунақа нарсаларни. Бунақа нарсаларни одам кўраверса бети қотади. Ғаши келмай қолади. Оддий ҳолга айланади. Жамият бузилади.

Бир йигит ҳақида эшитган эдим. «Йигит» кўп қизлар билан ўсиб катта бўлган, болалигидан ўртоқлари ҳам қизболалар бўлгани учун унинг характери ҳам қизболага ўхшар эмиш. Йигит вояга етибдики оғзидан чиқадиган аёл-қизларга хос гаплар йўқолмабди. Икки гапнинг бирида вой балога йўлиққур. Қонинг оғзингдан келгур. Қирғин топгур каби қарғанишлар қилар экан. Йигитнинг отаси энди хавотирга туша бошлабди. Энди йигит бўлдинг, деб маҳалладаги йигитларга қўшиб қўйибди. Йигитлар ҳар хафта йиғилиб ош қилишар экан. Орадан вақтлар ўтибди. Ош қилиш навбати ҳалиги «йигит»га келибди. Йигитнинг отаси ўғли эркакларга қўшилганига хурсанд бўлиб йигитларга ош ташибди. Энди эшикдан хонага кираман деса, 30 нафарга яқин йигит бир бирига вой балога йўлиққур, қирғин топгур, оғзингдан қонинг келгур деб ётишганмиш.

Қиссадан ҳисса, касални жамиятга тарқатмай уни уйда даволаш керак.

Хон Буви