“Блоггир”

“Блоггир”
29 views
07 August 2019 - 9:00

Ўзбек тилида унвон ва мансаб номларида ишлатиладиган форсчадан ўзлашма ‘гир’ ясовчи кушимчаси борлигини биламиз.

“Божгир” ёки қадимги сарой мансабларидан “ғаллагир” сингари. “Қўлга киритувчи”, “забт этувчи” маъноларини билдиради.

Президент ҳокимларга блогерлардан кечирим сўраш ҳақида буйруқ берганидан кейин Ўзбекистонда блогерларнинг ижтимоий статуси янада ошди.

‘БЛОГГИР’ деб аталса, ҳам ўзбекчароқ ва ҳам статусга муносиб бўларкан. Айрим блогерларимизнинг аудиторияси бутун-бошли ОАВларнинг аудиториясидан каттароқлиги инобатга олинса, блогерлар аллақачон ОАВ вазифасини ҳам бажара бошлаган. Аммо уларни расман журналист ёки ОАВга тенглаштириш яхши ғоя эмас.

Бу блогерларга ортиқча нарса юклайди ва ҳозирги эркинликни чеклаб қўяди.

Паҳлавон Содиқ