Бўлайин деб

Бўлайин деб
65 views
07 August 2019 - 10:00

 

БЎЛАЙИН ДЕБ…

Келди менинг ёнима жонон бўлайин деб,
Ҳажр ўтида чиқди жоним, жон бўлайин деб,
Юзлари гул, қадди шамшод, ўртади ҳай-ҳай,
Тутди қадаҳ бу кеча меҳмон бўлайин деб.

Ўкчасина наштар урар аждарни кўрдим,
Лаблари бодасин аждар каби сўрдим,
Мафтун этиб ўз ҳолима ул қўймади, ҳай-ҳай,
Қўйди оёғин бошима, осон бўлайин, деб.

Сийнаси – мушк, боғларидан гулларни тердим,
Бу дунёга келмасидан интизор эрдим,
Ташна кўзим жаннатига тўймади, ҳай-ҳай,
Шираси тутди кўзим, сарсон бўлайин деб.

Бармоғини лабларига жуфтлади наргиз,
Бандидан жон торларини ўпди ойим қиз.
Суймади ою юлдузлар буржини, ҳай-ҳай,
Кўз, қошим сатқасига қурбон бўлайин деб.

Паричеҳралар боғидан бир гулни уздим,
Севги, муҳаббат бобининг достонин туздим.
Мажнуну Фарҳод даврасида Исломбек, ҳай-ҳай,
Қучдинг моҳлар норини султон бўлайин деб.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com