Тўнини тескари кийган ҳоким

Тўнини тескари кийган ҳоким
32 views
07 August 2019 - 10:27

ТЎНИНИ ТЕСКАРИ КИЙГАН ҲОКИМ

Президентимиз 2 август куни вилоятлар ҳокимларига бекор дағдаға қилибдилар. Мана энди улар, айниқса, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев тўнини бутунлай “тескари кийиб олибди”.

Ҳозиргина олган хабаримиз Бувайда туманидан. Туман ҳокими Риштон туманига ғишт жўнатиш бўйича тадбиркорларга энди банклар орқали босим ўтказишни бошлабди.

Менга юборилган аудиоёзувда бувайдалик тадбиркор босим аввалгилардан ўн чандон кучайгани ҳақида жиддий хавотирлар билан мурожаат қилмокда. Қурилишлар айни қизиган паллада қурувчилар билан тузган шартномаларимизга ҳиёнат қилишимизга, бунинг оқибатида жарималарга тортилишимизга ҳокимлар кўриб билиб туриб мажбурлашмоқда.

Алининг тўунини Валига кийдиришдан максади нима экан Ғаниев жанобларини деб хуноб бўлишяпти тадбиркорлар.

Абдусалом Эргаш