Ҳақиқат ва болта

Ҳақиқат ва болта
32 views
07 August 2019 - 17:18

ҲАҚИҚАТ ВА БОЛТА

Блоггер Отабек Жўраевга Самарқандда болта билан мурожаат қилишган. Сиз уни O’zbek TV канали орқали танисангиз керак.

Хуллас, самарқандлик фуқаро мурожаати бўйича воқеа жойида бўлиб турганда, устидан арз қилинаётган шахс пайдо бўлиб, блоггерга болта билан ташланган.

Атрофдагилар уларни ажратган.

Қизиғи, Ички ишлар ходимлари Отабек акага терс муносабат қилиб, Самарқандда нима ишинг бор, Тошкентда юравермайсанми деганмуш.

Ариза ёзса ҳам, иш очилмаган. Маълу бўлишича бугун жиноят иши очилибди.

Халқ дардини тинглаш осон эмас, журналист ва блоггерларга тош отилганда жим кузатиб турмайлик.

Алишер Рўзиохунов