Бу менинг қисматим, бу менинг йўлим

Бу менинг қисматим, бу менинг йўлим
26 views
08 August 2019 - 12:42

Бундан ўн йил олдин 2009 йили 31 июлда Андижон аэропортидан Москвага учгандим.

Мана, шу бўйи уйга қайта олмадим. Олти ярим йил Москвада, икки йил Украина пойтахти Киевда яшадим. Ўтган йили 1 февралда Финляндияга келдим.

Россияда, Украинада яшаган пайтимда хотиржамлик йўқ эди, омонат яшардим.

Финляндияга келгач ижара бўлсаям ўз уйимга эга бўлдим. Оила аъзоларим ёнимга келишди.

Қайсидир маънода ўз ўрнимни топдим, уй-жойим бор, фарзандларим истаган нарсани олиб бериш учун ёнимда етарли пулим бор.

Ҳаёт гаштини суриб, Ўзбекистондаги муаммоларга эътибор қилмай тинчгина яшасам бўлаверади. Аммо ҳеч ундай қилолмайман. Бу менинг табиатимга хос эмас.

Вақтимни, асабимни кетказиб Ўзбекистондаги ноҳақликларга қарши курашавераман. Бу менинг қисматим. Бу менинг йўлим.

Акмал Андижоний