Легитим давлатми?

Легитим давлатми?
730 views
10 August 2019 - 10:43

Ўзбекистоннинг нормал давлат сифатида қабул қилиниши учун учта масала бир вақтнинг ўзида ҳал қилиниши керак. Биринчиси, сиёсий жиҳатдан мухолиф қарашлари туфайли қамалган инсонларнинг зудлик билан озод қилиниши.

Бу инсонларнинг энг ёрқин мисоли сифатида Акром Маликов ва Рустам Абдуманнаповларни келтириш мумкин. Иккаласи ҳам уйдирма айбловлар билан ноҳақ қамоқда қолмоқда.

Иккинчиси, уйдирма айбловлар билан жиноят иши очилган ва қидирувга берилган ўзгача сиёсий фикрловчи шахсларга очилган ишларнинг зудлик билан ёпилиши. Сохта жиноят ишлари зудлик билан ёпилиб бунинг натижалари оммавий равишла эълон қилиниши керак.

Учинчиси, сиёсий қарашлари туфайли ноҳақ қамалиб жазо муддатини ўтаб чиққан барча инсонларнинг реабилитация қилиниши ва уларга давлат томонидан ҳар бир ноҳақ ўтирган кунига ҳисоблаб компенсация пулларининг тўланиши лозим. Мана шу учта нарса амалга ошмагунча бу давлатдан умид йўқ.

Аслида ўзининг легитимлигини мустаҳкамлаш истаса давлат раҳбари юқоридаги учта ишни зудлик билан амалга ошириб кейин бу учта ҳолатда сохта жиноят ишларини очган терговчилар ва асосийси бу ишларнинг заказ қилган юқори лавозимлардаги офицерларнинг барчасини тухматлар учун жиноий жавобгарликка тортиши керак.

Замир Малик