Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга
66 views
14 August 2019 - 22:34

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ПЎЛАТ БОБОЖОНОВГА

Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди.

Уларнинг талаби ўта оддий. Китоб ўқигани ëки сумкасидан бадиий китоб чиққани учун қилинаëтган тазйиқларга нуқта қўйилишини исташади.

Хоразм вилоятида криминоген вазият ëмонлашган бир пайтда тергов бошқармаси “ким Муҳаммад Солиҳнинг шеърини ўқиди” деган “жиноят” тафтиши билан ойлаб шуғулланиши уят иснод ва исроф.

Машина ўғрилари¸киссавур ва фирибгарлик билан боғлиқ ўнлаб жиноятлар очилмай ëтибди.

Қотиллик¸ номусга тегиш каби жиноятлар чандон урчиган бир пайтда давлат пулини беҳуда совуриб ким нима китоб ўқиди дея терговчиларни банд қилиши кулгили эмасми жаноб генерал.

“Сиëсий полиция” бўлишнинг самарасизлигини тушунасиз. Китоб ўқиган одамнинг боласисиз. Шу юрт шоири Маҳмуд Ражаб шу милллатнинг улуғ шоири Муҳаммад Солиҳнинг бадиий асарини ўқигани жиноят эмаслигини мендан ҳам яхши тушунасиз.

Календарга қаранг 2019 ëзилган 1937 эмас.

Жаноб Пўлат Бобожонов солиқдан келган пулни беҳудага совурманг.

Давлат пулини жиноятчиликни камайтиришга¸ қотил ва киссавурларни ушлашга сарфланг.

Мен сизни тушунадиган одам деб билиб эринмай бу сатрларни ëздим.

Интернет асрида “фалончи пистиëн китоб” ўқибди деб одамлар таъқиб қилинадиган мамлакат очиқ шаффоф мамлакат эмас.

Шоирларни китоб ўқигани учун тергов қиладиган давлат эркин эмас.

Бундай давлатдан турист ҳам инвестор ҳам ҳуркади. Сизга ҳурмат ва эхтиром ила блогер Рассом ТУЗ.

(Кўчириб босишни барча дўстлар ва адабиëт ихлосмандларидан илтимос қиламан)

Рассом ТУЗ