Устоз Муҳаммад Солиҳга

Устоз Муҳаммад Солиҳга
102 views
15 August 2019 - 11:17

УСТОЗ МУҲАММАД СОЛИҲГА

Бу шеърни бир пайтлар улуғ шоиримиз Муҳаммад Солиҳнинг “Орзу фуқароси” тўпламига атаб ёзгандим. Бир пайтлар эдики, эслатишга ҳожат йўқ…

Агар бугун ҳам у китобдаги шеърлар ҳақида айтиш ва эшитиш таҳлика остида қолаётган бўлса, шунча кўпирганимиз бефойда.

“Орзу фуқароси”даги шеърлар нима ҳақида? Ўз номи билан, бир орзу фуқаросининг тоза ўйлари ҳақида. Бу – эрк, муҳаббат, бахт ва умр.

Шу тушунчалар бугун Ўзбекистонда таъқиқланганми?

Шоирнинг сиёсий қарашлари ўз йўлига, мен у кишини, аввало, шоир сифатида кўраман. Кимдир сизни шоир сифатида кўриши эса жуда кўп нарсани англатади!

Сиёсатнинг манфур ўйинлари бунда ҳеч.

Менинг Хонам
Устоз Муҳаммад Солиҳга
1
Бир макон бор
қиш кунлари сендан берухсат
дераза тирқишидан сизиб кирган
изғирин каби сенга қадрдон
қанчалик илиқ
тотли бўлмасин бу дафъа
димиқиб кетасан дафъатан
2
У қизил эшикли,
мўжазгина бир хона эди.
Уйда эканман,
кўпинча у йерда соатлаб
қолиб кетардим.
Уйдагилар мени топа олишмасди,
чунки ҳеч очиб кўришмасди
қизил эшикни.
У хона шу қадар
ихчам эдки,
ёстиғим остига сиғарди.
Аммо бир кенг дунёдай эди
у мен учун.

Рафиқ Ўзтурк