Кўнгил берманг

Кўнгил берманг
18 views
15 August 2019 - 11:35

 

КЎНГИЛ БЕРМАНГ

Кўнгил берманг дунё молига,
Нафс тўрига илинманг ҳаргиз,
Инсон айбин айтгувчи бўлманг,
Десангиз гар қолсин яхши из.

Биз бир карвон, дун – карвонсарой,
Қани Доро, қани Сулаймон?
Бу кўчадан сарбондай ўтди,
Ҳар бир ишнинг моҳири Луқмон.

Ортиқ ризқни ундириб бўлмас,
Кеча-кундуз чиранмак билан!
Умр тиланг, ўлдириб бўлмас,
Лоф гапириб уринмак билан.

Бир бор тавба минг балодан зўр,
Айбин билган художўй бўлур.
Билиб тонган жоҳилдир ҳам кўр,
Қуллуқбозлар орада қолур.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com