Одамнинг оласи ичида

Одамнинг оласи ичида
48 views
18 August 2019 - 12:49

Яшаган саринг миллатчилик, маҳаллийчилик энг хобис нарса эканини ҳис қилиб борар экансан.

Жоҳилроқ пайтимизда шу нарсалардан озми кўпми ўзимиз ҳам насибадор эдик. Ҳозирга келиб миллатчилик, маҳаллийчилик қилганларни кўрсам жаҳлим чиқади. Тошкетлик фақат тошкентликни ҳурмат қилса, андижонлик андижонликни. Қўқонлик эса фақат қўқонликни…

Ўзбек туркни ёқтирмаса, ўрис ўзбекни…

Яшаган саринг ҳар бил миллат ва элатда бирдек яхши-ёмон бор эканига гувоҳ бўлиб борар экансан. Айниқса ўзимизнинг тошкенлик ўзимизни кийдирганда бу нарсалар яққол билиниб қоларкан. Ўзингники ўзингни кўзингни ўйса бошқа миллатдагилар тўтиё бўлиб кўриниб кетаркан.

Қанча қанча ўзимизникилар хақдан тап тортмай ўзи йўқни кўзи йўқ қилишди. Қарздорлар қарзини бермади. Машина дейсизми, ундан катта нарсаларни ҳам ямламай ютиб, кўрдим демасдан бақрайиб турадиганлар бор.

Одамнинг оласи ичида. Кўпинча эшитиб қоламан. Турклар алдоқчи дейишади. Ўзимизда алдоқчи йўқми? Ўзимизни қанча ўзимизникилар алдаган бўлса.

Яна айтаман. Миллати ва маҳалласига қараб одамларга баҳо бермаслик керак экан.

Хон Буви