Шаъровий

Шаъровий
36 views
19 August 2019 - 11:54

ШАЪРОВИЙ

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган пайтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган конференцияга боради. Фаластиндан Англияга келган яҳудий олимлар Шаъровийнинг илмини билиб қолишиб у билан баҳслашмоқчи бўлишади. Уларнинг катталари Шаъровийга савол беришади:

– Биз яҳудийларни Аллоҳ таоло бизга кўп пайғамбар юбориб сиз араблардан афзал қилди. Сизлардан эса фақат битта пайғамбар чиқарди. Буни бизга тушунтириб бера оласизми?

Шаъровий деди:
– Пайғамбарнинг бир қавмга кўп юборилиши ўша қавмдаги иллат ва гуноҳнинг кўплигига , қалб касалликларига далолат қилади.

Яҳудийлар бу қисқа жавобдан даҳшатга тушиб яна сўрашди:
– Қуръонни ҳақ ва ростлигига ҳамда Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинганлигига, уни Муҳаммад ёзмаганлигига далил борми?

Шаъровий жавоб берди:
– Қуръони каримда биргина оят бор. У оят қуръонни Роббимиз ҳузуридан нозил бўлганига, набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг содиқлик ила бу омонатни Роббилари томонидан етказганига далолат қилади. У оят сиз ҳақингизда гапиради эй яҳудийлар. Билмайсизми?!

Яҳудийлар:
– Билмаймиз, дейишди.

Шаъровий деди:
-Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қуръони каримда яҳудийларга шундай дейди:

” Бас, охират ваъдаси келгач барчангизни тўплаб келтирурмиз”. Исро-104 оят. Сизлар бутун ер юзи бўйлаб сочилиб кетган эдингиз. Мана Аллоҳ сизни Фаластинда жамлаяпди. Сиз бутун оламда тарқоқ бўлганингиздан сўнг бу ерда тўпланиб уни ғасб қилиб олдингиз.

Яҳудийлар Шаъровийнинг кучли раддиясидан таажжубланишди. Унинг салобати, сўзларининг нозиклиги, буюк илми ва заковатига қойил қолишди. Улар ҳар галгидек уларни ҳаддида тўхтатиб қўйган кишига қилганларидек Шаъровийга ҳам совуқ табассум қилишди. Сўнгра шайхни ҳашаматли ошхонада кечки овқатга таклиф қилишди. Шаъровий уларнинг таклифини шундай деб рад қилди:

“Ҳайбардаги кампир* бизга сизнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган”.

*Ҳайбардаги кампир- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни заҳарламоқчи бўлган яҳудийя кампирдир.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

facebook.com