Бу ҳали хамир учидан патир…

Бу ҳали хамир учидан патир…
62 views
19 August 2019 - 14:10

Бу ҳали хамир учидан патир, вақт борида чора кўрилмаса 1 доллар 25 000 сўмга тўғри келади.

Долларни ўсиши бу санкцияси бўлган давлат билан ҳамкорлик натижасидир. Россияда доллар 3 рублга қимматласа Ўзбекистонда камида 750 сўмга ошади. Буни кузатиш жуда ҳам осон. Аммо тан олиш қийин.

Бунинг учун халқни ёки вазирни айблаш керак эмас. Давлатни ҳар бир молиявий системасини Россия билан боғлаб қўйилишининг натижаси бу.

Бу ҳали хамир учидан патир, вакт борида чора кўрилмаса 1 доллар 25 000 сўмга тўғри келади. Англашимча АЭС лойиҳаси учун Россияга берилиши керак булган 11 000 000 000 долларни, яъни президентликка келиш учун тўланадиган тўловнинг бошланиши бўлса ажаб эмас. (Шундай фикр туғилишига сабаб бор) Чунки дунёда барча АЭСларни тугатилиши режалаштирилиб турганда, Ўзбекистон уни 2025 йилда қуришни бошлаб, 2030 йилда ишга тушуриши кимга керак???

БУ КАБИ ЛОЙИҲАНИ ҚУРИШГА ҚАНЧА ПУЛ САРФЛАНСА, УНИ ТУГАТИШ УЧУН ҲАМ ШУНЧА ПУЛ ВА ВАҚТ КЕТИШИНИ КИМ БИЛМАЙДИ???

Илтимос мени бу постимга изоҳ ёзиб мени ҳақорат қилишдан олдин бир фикр юритинглар. Узоқ бўлмаган ўтмишда, 90 йилларда биз СССРда қоламиз рус оғамиз билан бирга бўламиз, деб Ўзбек сўмини барча давлатлардан сўнг муомлага киритилиши сабаб Қозоғистондан 20 йил орқада қолдик.

Шу биргина хатони йиллаб жабрини халқ тортди. Буни гапирадиган, яъни олиб борилаётган нотўғри сиёсатни гапириб, талашиб тортишадиган, яъни ҳукуматга ойна тутадиган парламентда мухолифат бўлмагани эди. Қарсакбозлик эди. Мана энди бугунги мухолифатсиз сиёсат ҳам ўз натижасини кўрсатияпти. Ҳали ҳам кеч эмас вақт борида этакни йиғиш керак.

Мен Американи ҳам Россияни ҳам тарафдори эмасман, аммо кўзим билан кўриб турган сиёсат олиб борилишидан чикарган хулосам.

Мана шу каби шошмашошарлик билан, халқ билан ҳисоблашмасдан қабул қилинган қарорларнинг барчаси давлат ривожига тушовдир.

Негадир Швецияда ҳукимат бирор қонунини ёки катта лойиҳани аммалга оширмоқчи бўлса ойлаб йиллаб халқ муҳокамасида бўлади. Қарши фикрлар ёки қўллаб қуватлашлар бўлади. Ўзбекистонда эса осмондан тушгандек ваҳима билан эълон қилинганини билиб қолишади. Уни ортида нима турибти? Натижаси нима? Буни қизиқтирадиган ёки фикр билдирадиган депутат йўқ. Бу қачонгача давом этади? Қачон халқчил қарор ёки лойиҳалар халқ муҳокамасидан сўнг амалга оширилади???

Бугунги кундаги “Обол қишлоқ” ва “Ситилар” кимнингдир чўнтаги учун эмас миллат келажаги учун хизмат қилганида бугунги каби халқ чайла ёки палаткада яшамас эди.

Дўстназар Худойназар