Энг, энг…

Энг, энг…
33 views
19 August 2019 - 14:24

 

ЭНГ, ЭНГ…

Лаҳза умри йиллардай узун,
Йиллар умри лаҳзадай қисқа.
Кўз дегани осмондай тубсиз.
Осмон митти кўздан бир нусха.

Бош зил-замбил сирли сайёра,
Ер енгилтоб бошдай бир нарса.
Тоғлар нозик, кўп юк кўтармас,
Тоғни мумкин елкага ортса.

Адолатнинг ойнаси – зулм,
Зулм шишасида – адолат,
Ҳаёт ажал учун дарвоза,
Яшамоққа ажал кафолат.

Сен дегани, аслида бу – мен,
Мен дегани аслида, бу – сен.
Бир исмда икки жисм бор,
Иккаласи бўлолмас ҳеч тенг.

Нафс ўймоқдек кичкина оғиз,
Оғиз эса энг, энг буюк ғор.
Кўнгил дарёдайин кенг ва мўл,
Дунё энг тор, кўнгилдан ҳам тор.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com