Бухоро амирининг Оренбургдаги ваколатхонаси

Бухоро амирининг Оренбургдаги ваколатхонаси
35 views
20 August 2019 - 11:21

БУХОРО АМИРИНИНГ ОРЕНБУРГДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ

Бухоро амирининг ваколатхонаси Оренбургда жойлашган минтақавий аҳамиятга молик тарихий ва маданий ёдгорликдир. Тарихий бино шаҳар марказида, Бухоро тор кўчасида жойлашган. У 19-асрнинг охирида Бухоронинг ўша пайтдаги амири – Сайид Абдулахадхоннинг ташаббуси билан ўз амирлигининг ваколатхонаси сифатида Оренбург вилоятида доимий жойлашиш учун қурилган. Оренбург марказий Россия ва Ўрта Осиё ўртасидаги муҳим транспорт ва юк ташиш маркази ҳисобланиб келган. Бу шунингдек Бухоро амирларининг муҳим қароргоҳи бўлган, аммо бу мақсадда ҳеч қачон фойдаланилмаган.

Уйда классик ва безакли мусулмон усуллари уйғунлашган. Бино уч қаватдан иборат.

Оренбург вилоятида жойлашган маданий мерос объектлари рўйхатида 2015 йил 25 ноябр ҳолатига кўра бу бино “Мировой судлар съезди” деб аталган бўлса, 2019 йил 2 апрелдан бошлаб бино “кам қаватли турар жой” сифатида рўйхатда туради. Уй ва ташкилот бу бинода жойлашган эмас.

Мутасасдди ташкилотлардан ушбу бинонинг тақдири билан қизиқиб, қайта реставрация қилишлари ва бу ердан фойдаланишни йўлга қўйишларини сўраб қоламиз.

Шоҳиста Ўлжаева