Ёқмас бўлсам

Ёқмас бўлсам
59 views
21 August 2019 - 10:49

 

ЁҚМАС БЎЛСАМ

Сен унутдинг, мен унутсам,
Кўзларим ёшини ютсам,
Жисмимда зарра завқ сўнса,
Кунларим қоп-қора бўлсин.

На шуурдир тирикликдан,
На ғурурдир йигитликдан,
Муҳаббатдан тонган куним
Жигар пора-пора бўлсин.

Надир баланд иморатлар,
Курси, мансаб, хиёнатлар,
Япроққа лаб босмас бўлсам,
Азиз бошим дорда бўлсин.

Оёқ яланг чўл кезмасам,
Тошларни қонга эзмасам,
Менинг жойим бир гўристон,
Ҳиссиз таним мор-да бўлсин.

Ёқмас бўлсам юлдузларни,
Зар кокилли кундузларни,
Умрим Дўзах, Жаҳаннамда,
Чириб кетсин, зорда бўлсин.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби,
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com