Муҳаммад Солиҳ шеъриятига таъқиқ қачон бекор қилинади?

Муҳаммад Солиҳ шеъриятига таъқиқ қачон бекор қилинади?
96 views
24 August 2019 - 21:39

Қодирий, Чўлпон, Фитрат ва бошқа қатағон қурбонлари ҳақида асар ёзиш, бировга гапириб бериш нақадар завқли. Бу завқнинг кўлами қанчалар катта бўлса, шу завқни таъминловчи кечмиш шу қадар оғир, аччиқ ва изтироблидир. Фарзандлар роҳати оталар изтиробининг маҳсулидир. Азиз замондош! Ўтмиш ва келажак оралиғида турган биз киммиз? Замонамиз Қодирий, Чўлпонларининг ёнгинамизда чекаётган сўнгсиз азобларини танамизда ҳис қилувчиларданмизми ёки ўтмишдагилар тақдири битикларидан илҳомланашдан бошқага ярамайдиган лаззатхўрлармизми? Бугунги миллат фидоийларини қўлдан бериб қўйиб, ўтиб кетган қаҳрамонларимиз билан фахрланишга қандай юзимиз чидайди. Мен биринчи навбатда барча зиёлиларимизга мурожаат қилмоқчиман. Ботир бўлолмасак ҳам дадил бўлайлик. Мен ижодкор дўстларимга адабиёт олдидаги вазифамиздан ташқари жамият олдидаги бурчимиз ҳақида эслатсам, улар “дунёдаги барча ғоялар бир инсоннинг ноҳақ тўкилган бир томчи қонига арзимайди” деган гапни рўкач қилиб ўзларини четга олишади. Менинг уларга жавобим: Дунёдаги барча буюк асарлар ноҳақ қамалган оддий одамни қутқариш учун интернет орқали босилган биргина “лайк”ка арзимайди. Шунга ҳам журъат этолмаган бармоқларнинг қалам ушлашга маънавий ҳаққи бормикан? Халқимиз журъатни ўз зиёлиларидан олмаса кимдан олади?

Қуйидаги мурожжатни ўқиб, яна бир бор ўйлаб кўрарсиз. Келажагимиз учун, фарзандларимизнинг роҳати учун имзо йиғайлик!

Муҳаммад Ёқуб
Манба: facebook.com

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА
ХОРАЗМЛИК ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН

ОЧИҚ ХАТ

Ҳурматли Ш.М.Мирзиёев! Кейинги пайтда ҳамма сиздан ёрдам сўраб мурожаат қиладиган бўлиб қолди. Аммо биз ушбу очиқ хатимизни сизга ёрдам бериш мақсадида ёзмоқдамиз. Фақат, бизни қийнаётган айрим саволларга жавоб олишимизга ёрдам берсангиз бас. Саволларимиз бироз оғир бўлиши мумкин, аммо олган жавобимиз оғир вазиятларда сизни ҳимоя қилишимиз учун, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун салмоқли дастак бўла олади. Савол беришдан олдин саволни юзага келтирган вазият ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Хоразм вилоятида тўрт ойдан буён шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ китоблари билан боғлик кўнгилсиз воқеалар давом этмоқда. Уйларда тинтув ўтказилиб, уяли алоқа воситалари ва компютер жиҳозлари текширилмоқда. Одамлар саросимага тушиб қолишган. Муҳаммад Солиҳнинг собиқ иттифоқ ва мустақиллик даврида чоп этилган китоблари сақланаётган хонадон эгалари қўрқувда. Ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар, адабиёт ихлосмандлари ичида Муҳаммад Солиҳ шеъриятининг мухлислари жуда кўп. Лекин улар Солиҳ номини тилга олишга ҳам қўрқиб қолишган.

Мухтарам президент!Ана шу қўрқувни одамлар қалбидан йўқотишга фақат сиз қодирсиз. Сиз ўтган даврда ёмонотлиқ қилинган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини ўз ўрнига қўйиб катта жасорат кўрсатдингиз. Шароф Рашидов, Комилжон Отаниёзов ва бошқа кўплаб улуғларимиз шарафини қайта тикладингиз. Хорижга чиқиб кетган санаткор, олим, тадбиркор ва ҳатто жиноятчиларни ҳам юртга чорладингиз. Муҳаммад Солиҳ номига муносабат эса ҳамон эскича мотивда давом этаяпти. Бу кетишда одамлар орасида тушунмовчиликлар, келишмовчиликлар келиб чиқиши табиий. Бу муаммо тез кунларда ечимини топмаса оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Муҳаммад Солиҳнинг адабиёт ва сиёсатда тутган ўрнига аниқ баҳо беришдек залворли юк бу гал ҳам сизнинг чекингизга тушган. Ишонамизки, сиз бунинг уддасидан чиқа оласиз. Бундай нозик масалани ҳал қилишда бизга бемалол суянинг. Баъзи бировлар Муҳаммад Солиҳ масаласи кўтарилса аҳоли ўртасида бўлиниш юз беришидан хавотирда. Аммо биз бу масала ҳозир ҳал қилинмаса парокандалик юз беришидан хавотирдамиз. Муҳаммад Солиҳ тарафдорлари халққа ва ҳукуматга бошқалардан кўра содиқроқ. Бунга далил келтирамиз. 1991 йилги президент сайловида, гарчи расмий маълумотда 56% деб кўрсатилса ҳам аслида Хоразм халқининг 80 %идан кўпроғи Муҳаммад Солиҳга овоз бериб, сайловдан сўнг И.А.Каримов фармонларини сўзсиз бажарди. Ўз номзодига овоз берган ўзгача фикрловчи кишилар ўзгача йўл тутмади. Яъни бўлиниб кетмади. Аксинча, янада жипслашиб бир оила каби яшашда давом этди.

Ҳурматли президент! Сизнинг сиёсатингиздаги нозик бир жиҳатни сезиб турибмиз. Сиз номини улуғлаган Комилжон Отаниёзов компартия ҳақида қўшиқ айтмаганмиди? Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлар Ленин ҳақида шеър ёзмаганмиди? Нуқсон изласак ҳеч ким фаришта эмас. Ҳар бир шахснинг ҳаётда қилган ишлари жамланса оқ-қора толалардан эшилган арқонга ўхшайди. Сиз кўзга кўринган арқонларнинг оқ толаларини ажратиб олиб, улардан Ўзбекистоннинг ягона, мустаҳкам, йирик арқонини яратмоқни ният қилгансиз. Сизнингча, Муҳаммад Солиҳ фикрларида ана шу арқонга қўшишга арзигулик оқ толалар йўқми? Оқ билан қорани ажратолмайдиган мулозимларингизнинг эскича иш тутими сабаб Муҳаммад Солиҳ китоблари билан боғлиқ масалада қанча бегуноҳ фуқаролар жазоланиши кутилмоқда. Бу гапга ҳуқуқ-тартибот ходимлари “ҳеч ким айбсиз жазоланмайди” дея эътироз билдириши аниқ. Кеча жиноят деб баҳоланган қанчадан қанча ишларни бугун ўзингиз фахрли ишга айлантирдингиз. Халқимиз учун мавҳум бўлиб қолаётган Муҳаммад Солиҳ масаласига ҳам тез кунларда ойдинлик киритишингизни сабрсизлик билан кутамиз.

Бизни безовта қилаётган саволлар:
1.Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ китобларига расмий таъқиқ борми?
2.Агар расмий таъқиқ бор бўлса, нега ҳукумат буни ўз халқига олдиндан эълон қилмасдан бегуноҳ инсонларнинг ИИБ қопқонига тушишига жим қараб турибди?
3.Муҳаммад Солиҳ устидан очилган жиноий ишга Мирзиёев ҳукуматининг муносабати қандай?
Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан бир гуруҳ хоразмликлар

1.Маҳмуд Ражаб
2.Нафосат Оллошкурова
3.Гўзал Матякубова
4.Аминбой Қодиров
5.Комил Бегжанов
6.Рашид Бегжанов
7.Гулчеҳра Бекманова
8.Хушнуд Ражабов
9.Дармон Ражабова
10.Давлат Жумабоев
11.Дилором Матсапаева
12.Ғойибназар Қўшжонов
13.Зайнаб Ражабова
14.Эркиной Ўразбоева
15.Роҳатой Ражабова
16.Роза Ражабова
17.Шариф Жуманиязов
18.Тўхтажон Нуримова
19.Хуршида Каримова
20.Сайёра Каримова
21.Алишер Ражабов
22.Малика Сабирова
23.Лайло Каримова
24.Наргиза Каримова
25.Зебо Каримова
26.Малика Иноятова
27.Илҳом Алиев
28.Достон Каримов
29.Шерали Аллаберганов
30.Ғанишер Аллаберганов
31.Гулхаё Усмонова
32.Умид Жуманиязов
33.Соҳиба Жуманова
34.Насиба Бекманова
35.Хушнуд Жуманиязов
36.Махбарат Юлдашева
37.Мансур Матсапаев
38.Комил Ўразметов
39.Муқаддам Эримметова
40.Расул Матсапаев
41.Мухаббат Гулимова
42.Ширин Ражабова
43.Мурод Ражабов
44.Шавкат Машарипов
45.Одилбек Аллаберганов
46.Амин Кенжаев
47.Бахром Давлетов
48.Комилжон Тажимуродов
49.Баҳодир Сабиров
50.Қизларгул Аллаберганова
51.Хадича Ҳусаинова
52.Ойимжон Матниёзова
53.Отажон Аллаберганов
54. Нафиса Абдуллаева
55. Марварид Каримова
56. Бегзод Каримов
57. Шерзод Каримов
58. Гулбаҳор Сабирова
59. Бахтиёр Аминов
60. Насиба Дўсанова
61. Озод Ўразметов
62. Аноргул Бекманова
63. Озода Қурбонбоева
64. Гулсара Бекманова
65.Санъат Аминов
66. Олимбой Ражабов
67.Адиба Каримова
68. Хайитбой Яримметов
69. Хайитбой Матчанов
…………

Изоҳлар:

Muhammad Bekjan + Muhammad Bekjon

Гульчехра Маликовна Muhammad Bekjan Киргизистон фукароларичи?

Mahmud Rajab Гульчехра Маликовна Ер юзидан хоҳлаган одам қўшилиши мумкин.

Гульчехра Маликовна Эшанова Гулчехра Маликовна+

Maksud Bekjon Maksud Bekjon

Ince Şehnaz + Шахноза Обидова

Отабек Тошев Отабек Тошев

Hamid Sodiq +

Adabiyot Manzaralari Jurnali + Murod Covush.

Илхом Шамуратов Илхом Шамуратов

Ҳасанбой Ғойиб +Ҳасанбой Ғойиб

Малохат Умарова Парпиева Малохат

Гулзамон Акбар НЕГА ФАҚАТ ХАРАЗМЛИКЛАР?! МУҲАММАД СОЛИҲ УЧУН НЕГА ИЖОДКОРМАН ДЕГАН ( КАРИЛЛАБ ЮРГАНЛАР ЖИМ) ЛАР ҲАМ ФИКР АЙТМАЯПТИ?! УНИНГ ИЖОДИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК. ҲОРАЗМЛИКЛАР ДЕБ ҚЎЙИБСИЗЛАР. МЕН ЭСА САМАРҚАНДДАНМАН. АММО ШОИР МУҲАММАД СОЛИҲ ШЕЪРЛАРИНИ ЎҚИШНИ БЕМАЛОЛ ҚИЛИБ ҚЎЙИШЛАРИНИ СЎРАЙМАН.
+ ГУЛЗАМОН АКБАРОВА.

Mahmud Rajab Гулзамон Акбар ушбу мурожаатнинг ташаббускорлари хоразмликлар. Ер юзидан хоҳлаган одам қўшилиши мумкин. Ҳаммамиз бир қавммиз.

Гулзамон Акбар Матнга қўшиб қўйингда унда…

Mahmud Rajab Гулзамон Акбар компютерда терилган матнни телефонда ўзгартиришнинг иложи йўқ. Қайтадан ташласак изоҳлар ўчиб кетади. Изоҳдаги исм фамилияларни йиғиб текстни қайта ишлаб кейин президетга юборамиз. Ўшанда ҳамманинг номидан жўнатилади.

Azimboy Otaniyoz +

Акрам Хамидов +

Абдузоир Норбеков +

Sadoqat Karimova Садоқат Каримова

Nomon Xolmirzaev Нм

Равшан Садиков Равшан Содиқов. Самарқанд.

Nurulloh Ne’mat Muhammad Solih shu odamni kitoblarinimi?

Alisher Begjanov Alisher Begjanov

Abduvohid Hayit Abduvohid Hayit

facebook.com