ҲЕЧ НАРСА ЎЗГАРГАНИ ЙЎҚ

ҲЕЧ НАРСА ЎЗГАРГАНИ ЙЎҚ
23 views
26 August 2019 - 19:11

3 йил олдин ҳокимият алмашгандан бери сўз эркинлиги, ошкоралик ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Бироқ бу гапнинг ғирт ёлғон экани, ҳокимият арзимаган ҳақиқатни эшитишга ҳам тайёр эмаслиги шоҳиди бўляпмиз.

Тўғри гапни айтган ёзувчига қарши ҳокимият “арсенали”даги тўппончалар, иззатини билмайдиган ва мақсади ўша айтилган ҳақиқатга далиллар билан жавоб бериш ўрнига ёзувчини, унинг шахсиятини ҳақоратлашга тушиб кетган бир қўра хушомадгўйларнинг ишга солиниши, ҳатто бунга давлат ахборот агентлигидай “оғир артеллерия”нинг жалб этилаётгани ҳалиям ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсатмоқда.

Ҳамма Каримов даврини танқид қилишга тушиб кетди, “ўзбекча модель” хато бўлганини айта бошлади. Майли, бўлса бордир, лекин бундан фақат ҳозирги ҳокимиятни кўкларга кўтариб мақташ учун фойдаланилаётганига нима дейсиз? Бунақа мақтову хушомадлар, иллатларни бўяб-бежашдан қачон қутуламиз?

Арзчиларнинг додига қулоқ тутиш ўрнига, “хоҳласанг, президентга бор, хоҳласанг, Худога бор”, дейишдан ҳам тоймаётган ҳокимлардан эртага нимани кутиш мумкин?

Фахриддин Низамов (Fahriddin Nizomov)