АКРОМ БИЛАН АТОМЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТЛАШДИК

АКРОМ БИЛАН АТОМЛАР ҲАҚИДА СУҲБАТЛАШДИК
25 views
26 August 2019 - 19:12

Кеча биринчи марта Акром Малик билан телефонда гаплашдик, анча соат, агар учинчи киши бизнинг суҳбатни эшитган тақдирда-ўзини осарди. Чунки, Ўзбекистон шароитида илм, фан ҳақида деярли гаплашишмайди, бизда юқоридагилардан пастдагиларгача маиший, ва “ким нима деди” ва виждон, эътиқод , қалб, маънавият деган мавзуларда гаплаҳишади.

Акром Малик ҳар бир мавзуни орага изоҳ бериб тизимга солади-бу олимга хос жиҳат.

Қисқа соатларда кўп нарсаларни гаплашиб олишимиз керак эди,эрта-индин-ва бугун у штрихларни фикрлаш учун.

У орада сал тушкунликка тушганлигини билдирди, бу табиий эди: чунки Ўзбекистонда тўғри гап , илм , фикр ҳеч кимга керак эмаслигини билсанг, қора ўранинг энг тубига чўкасан.

Ўзбекистонда феноменология фани йўқлигини у айтди, ман қўшилдим.

Ўзбекистонда оддий китоб ўқиш маданияти йўқ. У қўшилди. Ўзбекистонда совет китобхони бор. Китоб ўқишни билмайдиган халқ ўлик бўлади-мен айтдим. Яъни маъно китоб ичида бўлмайди.

Лингвистика ҳақида гаплашдик. Илмдаги эски ибораларни ўрнига инглизча ёки дунё тан олган илмий ибораларни ишлатиш керак, чунки ўзимизнинг кўп сўзлар ўзлаштирилиб-примитивлашди. Улар орқасидаги маънодан узилиб қолди. Катарсис ҳосил қилиш учун янги ибораларни қўллаб шакл ҳосил қилиш керак. Ҳамма гап шаклда.

Дунёнинг энг улуғ китоби ҳақида ҳам , албатта, гаплашдик. Икки ойдан бери ўқимаётганим эсимга тушди. Ўзим китоб ўқишни билмайман…

Ҳар бир оятдан маълум бир фаннинг йўналишини олса бўлади, илмий иш қилса бўлади. Лекин, мусулмон дунёснинг боши қотган: Аввал Китоб ўқиш маданиятини ўрганиш керак, бу жуда муҳим.

Энг улуғ китоб билан , у Китобни кўз билан ўқиш жараёнида, Демокрит айтгандай, уришиш керак. Қани ким енгади? Шарти, ушбу уришни ҳеч ким билмаслиги керак.

Атомлар ҳақида ҳам гаплашдик. Атомар матн ҳақида. “Атомар” иборасини ўзбек тилидаги муқобилини “Насойим ул-муҳаббат” да топиш мумкин ёки 10 аср атрофидаги , масалан, Ибн Сино, Форобий матнларида.

Энг улуғ китобни ўқиш тўхталгандан кейин, фожиа бошланди. Атомни атом билан тадқиқ қилинади.

Азизиддин Насафий шундай ёндошганди.

Ўзбекистон шаротида илм билан шуғулланиб бўлмайди. Кетиш керак, иложи бўлса Америкага. Акромга бундай демадим, лекин жиддий ўйласа: шу фикр туғилади. Наома Хомскийни инглизчасига ўқиш керак. Бошқаларни ҳам.
Кашф қиламан деган кетиш керак:астрофизикадами, биологиядами, математикадами, химиядами ва хоказо. Дунё тамаддунига ҳисса қўшаман деган киши , кетиш керак. Масалан, Америкага. Нари борса, Финляндияга.
Шарти, Энг улуғ китобни атомар ўқишни ўрганиш керак.

Акром Малик билан гаплашганимда, унинг жойи қамоқхона эмас, Америка экан деб ўйладим. Акромга ўхшаганларнинг жойи Ўзбекистонда қамоқхона экан. Америкада эса лингвистика факулътети.

Хомскийга ўхшаганларга шогирд тушиш.

Қиссадан ҳисса: Энг улуғ китобда Мусо (а.с.) ва Хизр (а.с) учрашувлари феноменология фанининг ривожланишига олиб келиш мумкин эди. Ушбу оятлар бу фаннинг чўққиси ҳисобланиши мумнкин эди. Ёки бошқа оят, масалан, фотиҳа сураси давлат бошқарувида, ва хоказо…

Мурод Човуш