Юртимни тарк этишни таклиф қилишди

Юртимни тарк этишни таклиф қилишди
87 views
28 August 2019 - 14:34

Мени ички ишлар бўлимига олиб борган кунлари, суҳбат асносида нега соқол масаласи кўтарилса фақат Сурия ё Афғонистонни мисол келтирасизлар? Нега Сингапур, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатларни эсламайсизлар, дедим. Масалан; Англия, Германия, АҚШ каби давлатларда соқолли кишилар парламентда ҳам бемалол ўтирадилар, уларнинг соқоли зарарсиз ахир, дедим. Америкадаги мактаб, коллежларда ҳатто намоз ўқиш учун хоналар ажратилган, десам. Унда бориб Америкада яшанг, дейишди.

Кетиб, бошқа ерда яшашга имкониятим доим бўлган, лекин мен кетишдан кўра қолиш ва ислоҳ қилиш тарафдориман.

Президент Шавкат Мирзиёев, дунёга тарқаб кетган ўзбек олимлари, врачлар, физик ва бошқа соҳа мутахассислари Ватанга қайтишлари учун озмунча ҳаракат қилдими? “Қор ёғсин, оқ қор” деган гапларни айтишди.

Бугун кетганларни қайтариш ўрнига, борларни кетказишга уринаётганлар ким ўзи? Улар нимани ният қилишган?

Жамолиддин Муҳаммаджон