Сизларнинг Каримовдан қандай фарқингиз бор?

Сизларнинг Каримовдан қандай фарқингиз бор?
36 views
07 September 2019 - 20:52

САВОЛЛАР:
1999 йилги портлашларнинг ташкилотчиси сифатида эски ҳукумат томонидан бадном қилинган юртдошимиз Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги 2003 йилдаёқ гувоҳ Зайниддин Асқаровнинг кўрсатмасидан кейин ўз исботини топди. Бу ҳақиқатни бутун дунё тан олди. Ўзбекистон ҳукумати дунё халқлари олдида шарманда бўлди. Ш.М.Мирзиёев иқтидорга келгач мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ номи халқаро қидирув рўйхатидан олиб ташланди. Биз Муҳаммад Солиҳнинг сурати тез кунда Ўзбекистон ичида ҳам қидирувдагилар орасидан олиб ташланса керак деб ўйлаган эдик. Аммо, қидирувга берилган шахслар эълонининг айнан Муҳаммад Солиҳ сурати туширилган нусхаси кўпайтирилиб, мамлакатимизнинг энг чекка туманларигача ИИБ ва маҳалла идоралари деворига ёпиштириб чиқилди. Энди эса унинг китобларини нафақат тарқатганлар, ўқиганлар ҳам, ҳатто ўқиш эҳтимоли бор инсонлар ИИБ томонидан сўроқ қилинмоқда. Бундан мақсад нима ўзи? Халқни яна қўрқувда ушлашми? Кейинги воқеалар одамларни қийнаётган бир қатор саволларни юзага чиқарди. Бу ҳукумат томонидан зудлик билан ечилиши керак бўлган оғриқли масаладир.

Муҳаммад Солиҳ суратининг қидирувдаги шахслар орасида ҳамон сақланиб туришини қандай изоҳлайсиз? У ҳали ҳам қидирувдаги шахсми?

Муҳаммад Солиҳ китобларини сақлаш, ўқиш, тарқатиш жиноятми?

Ушбу саволларга тезроқ жавоб беришингизни сўраймиз. Халқ билиши керак.

Ушбу саволномага 50 нафардан зиёд ватандош имзо қўйган. Хоҳловчилар қўшилсин.

Маҳмуд Ражаб