Ўзни кичик олмоқ – нажотдир

Ўзни кичик олмоқ – нажотдир
32 views
12 September 2019 - 12:11

Коинотда 100 миллиарддан кўп галактика бор. Ҳар бир кичкина галактика тахминан бир миллиардга яқин юлдузлардан иборат. Катта галактикаларнинг ҳар бирида эса триллиондан ортиқ юлдуз мавжуд. Бу юлдузларнинг аксарияти сайёраларга эга. Бу сайёраларни кўпчилигининг ўз йўлдошлари бор.

Мана шу ҳайратланарли муҳташамлик ичида Сиз ўз жойингизни тасаввур қила оласизми? Лоақал, Ердек азим бир сайёрада ўрнингиз қай даражадалигини тасаввур қилиб кўринг, зора катта кетишдан, ўзингизни катта одам деб ҳисоблашдан тийилсангиз!..

Коинотнинг маҳобати ҳақида бежиз эслатмадим. Нақадар кичик ва ожиз бир банда эканимизни (оддий бир мисол орқали) тушуниб етинг, дедим. Ишонаверинг, улуғворлик – катталикда эмас, ўзни кичик олишда.

Ўзни кичик олмоқ – нажотдир, чунки кичик одамлар билан (ҳар икки оламда ҳам) катта ҳисоб-китоблар қилинмайди. Нажот истаган одам катталик қилмайди!..

Дилфуза Комил