УЧАК*ДАГИ ЧЎЧҚАЛАР

УЧАК*ДАГИ ЧЎЧҚАЛАР
138 views
14 September 2019 - 13:06

Тепамда яшайди бир сури чўчқа,

Еб тўймас сассиқлар кун бермас юртга.

Эркаги уй бузар, урғочиси – эл.

Ғинг десанг, қасдланар, туяр кибр, кек.

 

Ошоқ**дан олибон емишу бўтқа

Ошоқни тўлдирар сийдигу бўққа.

Тўнғиз тезагидан безиган омма

Тўнғизга арз қилар, ёзадир нома.

 

Номига койийди бир-бирин даъюс,

Элни алдашади, айлашар маъюс.

Бошга чиқиб олди каззоб бир воиз

Қўрқоқ тўнкаларнинг сукути боис.

 

Мени портлатади бошқа бир алам,

Шундан қўл қидирар қоғозу қалам:

Тўнғизлигин қилар аҳли тўнғизот

Одамзот номидан, тақиб юзниқоб.

 

“Мусулмонмиз!” – дейди жирканч мавжудот,

Қондошмиш инсонга ҳаром ҳайвонот.

Гизланиб, панада ростини дейди,

Кофирни қучоқлаб, мўъминни ейди.

 

Бобомурод АБДУЛЛА

2010 йил, ноябрь

* Учак (Хоразм шеъвасида) – том,

** Ошоқ (Хоразм шеъвасида) – паст, ост.