Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ПЎЛАТ РАЗЗОҚОВИЧ БОБОЖОНОВ, ХОДИМЛАРИНГИЗ БУ ҚАДАР САВОДСИЗМИ?

ПЎЛАТ РАЗЗОҚОВИЧ БОБОЖОНОВ, ХОДИМЛАРИНГИЗ БУ ҚАДАР САВОДСИЗМИ?
17 Eylül 2019 - 10:40 'да юкланди ва 1090 марта ўқилди.

Жаноб вазир!

Мана, менга нисбатан қўзғатилган “Жиноят иши”га тикилган иккита энг асосий ҳужжатдан олинган нусхани эътиборингизга ҳавола этмоқдаман.

Мен Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси терговчиси Бобомурод Эркинов томонидан Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниевнинг аризасига асосан ЎзРесЖКнинг 139-, 140- моддалар билан менга нисбатан очилган “Жиноят иши”га тикилган энг асосий ҳужжатлардан 2 тасига диққат қилишингизни сўрайман.

Вазир жаноблари!

Сизни ўз ишининг устаси, жуда қилни қирқ ёрадиган зийрак, сергак шахс деб эшитганман.

Шу сабабли сизга бир топишмоқ айтмоқчиман: шу икки ҳужжатни бир-бири билан таққослаб қўрингчи? Нуқсонини топармикансиз?

Бўлса нимада?

…..

Бошқотирма қилишга фурсатингиз камёбми?

У ҳолда ўзим сизга кўмак бера қолай:

Мана бу биринчиси Жиззах вилояти, Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниевнинг менга ва бошқаларга нисбатан орган идораларига ёзган мурожаати.

Ҳоким Абдуғаниевнинг айнан мана шу аризаси менга нисбатан туҳмат ва ҳақорат моддаси билан жиноят иши очишларига асос бўлмоқда.

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси терговчиси Б. Эркинов Алишер Абдуғаниевнинг мана шу аризасига кўра 3 июнь куни менга нисбатан жиноят иши очмоқда.

“Хўш, нима бўпти?” дейсизми?

Сизга бу нусхалар мазмунидаги бир-бирига зидлик, қарама-қаршилик, бири иккинчисини тўлдириш ўрнига инкор этишлиги сезилмаяптими, ғалати туюлмаяптими?

У ҳолда, келинг, биргаликда “Жиноят ишини кўзғатиш ва иш юритувига олиш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилиб кўрайлик:

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасининг катта терговчиси Бобомурод Эркинов ҚАРОРнинг “аниқладим” қисмида шундай баён этади: “Зомни туман ҳокими А. Абдуғаниев 06.05.2019 йилда Зомин тумани ИИБ бошлиғи ва Зомин туман прокурори номига мурожаат қилиб….”

Юқоридаги жумлаларга сизнинг ҳам кўзингиз тушдими?

Энди Зомин туман ҳокими жаноб Алишер Абдуғаниевнинг Зомин туман прокурори ва Зомин туман ИИБ бошлиғи номига расмий бланкада ёзган ХАТИга эътибор қаратиб кўрингчи?
Ҳоким жанобларининг хати қачон ёзилган?

Катта терговчи Бобомурод Эркинов “аниқлаганларидек” 06.05.2019 йилда ёзилган эканми? Ёки…

Нега у ҳолда жаноб ҳоким Абдуғаниевнинг расмий хатларида “01.05.2019 йил” “01-628-сон” дея қайд этилган?
Бу катта терговчи Б. Эркинов томонидан йўл қўйилган шунчаки янгилишмовчиликми?
Майли, бунисини ҳам қўя туринг.

Ҳоким Алишер Абдуғаниевнинг Зомин туман прокурори ва Зомин туман ИИБ бошлиғи номига қилган “мурожаатлари”нинг тепа қисмида “Э. Аҳмедов, А. Роҳатов, Ф. Юнусов Н. Ҳайдаров – Қонуний қарор қабул қилинг. (имзо) 01 (06 ҳам бўлиши мумкин тушунарсиз) 04. 19” деган раҳбарнинг ходимларга топшириқ дастхати ҳам ўрин олган.

Ҳоким Абдуғаниев органга қилган мурожаатини 01.05.2019 йилда ёзган бўлса, ҳуқуқ-тартибод идораси раҳбари қандай қилиб ҳокимнинг мурожаатини 01 (ёки 06).04. 19. да ходимларига йўналдирган бўлиши мумкин?

Бу янглишмовчиликлар ходимларингизнинг шунчаки саводсизлиги оқибатида келиб чиққан деб ўйласангиз адашасиз.
Халқимиз беҳудага “Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилдан кейин ҳам чиқади” деб айтишмаган…

Бугунги кунда қинғир ишнинг қилиғи 40 кунга қолмай чиқиб турибди….

Нега бу қадар саналарда чалкашликлар мавжуд?

“Мазкур аризабозликлар улфат амалдорларнинг мастлигида амалга оширилганмикин ё?” деган ўз ўйидан ҳуркиб кетади гоҳида киши….

Ёинки қонунчилар учун “Жиноят иши”да саналар асосий “ролни ижро” этмайдими?
Бу нарсалар жуъзий камчилик ҳисобланадими терговчилар учун?

Жаноб вазир!
Мазкур ҳолатни кўргач, кўз ўнгимга МХХ ишини “синдириб”, шарманда қилган Бобомурод Абдуллаевнинг уйдирма “жиноят иши” келди…

МХХ савдсизлиги ортидан тарихда қолди.

Энди уқувсизлигини намойиш этиш гали милициямизга етдими?
Хом-хатала уйдирма иш барибир судда “синиб” кетади… Синмаган тақдирда ҳам, зўрма-зўраки “ўтказилган” тақдирда ҳам уйдирма эканлиги тилларда дастон бўлади…

Уйдирмани ўхшата олишмаса, бошларини оғиртмаганлари маъқул эмасмикин?

Малоҳат Эшанқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube