МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТ

МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТ
31 views
22 September 2019 - 22:02

Сизнинг бошқарувингиздаги ҳукумат нима қилмоқчи ўзи, Шавкат Миромонович!

Уят борми ўзи Сизларда?!

Бировга тили, жағи тегмаган энг ҳокисор инсон Маҳмуд Ражабни ўз ҳолига, тинч яшашга қўясизми, йўқми?

Шоир ва сиёсатшунос Муҳаммад Солиҳнинг 20 та китобини Ўзбекистонга олиб кирган бўлса, осмон узилиб ерга тушибдими?

Нега Сизнинг сиёсатингиз, мамлакат қонунлари Ўзбекистоннинг жамики фуқароларнинг барчасига бирдек эмас?!

Солиҳнинг китобларини биргина Маҳмуд Ражаб олиб кирибдими Ўзбекистонга?

Махсус хизматлар ёллаб юборган хонимчалар – айғоқчилар ҳам шоир китобларини ортмоқлаб келишганди-ку? Нега улар таралабедод қилиб юришибди?! Уларгаям жиноий иш очирмайсизми?

Солиҳ билан мен ҳам кўришганман, менам раҳматлик Ойдин опанинг китобларидан келтирганман. Нима бўпти?

Тарихни билмайсиз, тарихни ўқимайсиз, Президент!

Сиз каби жоҳиллар минг йиллар олдин Улуғбек хазинасини ёқишганди, машрабни осишганди, Қодирийни отишганди!

Нимага эришишди, жаноб?!
Нима сабабдан тарихни ўзгартиришга уринасиз, нега Худонинг қудратига шак келтиришга зўр берасиз?

Нечун бу қадар жаҳолатга бериласиз?

Қай бир маслаҳатчиларингиз улар сизни вос-вос қилиб, ақлдан оздираётганлар?!

Бугуноқ Муҳаммад Ражаб ва оиласига зулмни бас қилинг!

Акс ҳолда мен Варшавада, ОБСЕ анжуманида Сизнинг тоталитар бошқарув сиёсатингизга қарши норозилик намойиши ўтказишга мажбур бўламан!

Президент!

Сиз ва атрофингиздаги ақиллилар хаёлан ўзларига хавфли бир рақиб образини яратиб олиб, бесамар курашларга қўл урмасангиз, ҳаётингиз мазмунини йўқотасиз шекилли-а?

Ўзбекнинг жумрад феълли эр йигитларига уятмасми?

Бас ахир шармандалик!

Асилликни фош этмоқлик етар энли!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА