Мурод Човуш: “Рауф Парфи эсдаликларини ёзмади”

Мурод Човуш: “Рауф Парфи эсдаликларини ёзмади”
30 views
23 September 2019 - 17:10

Адабиётшунос Ўрол Содиқ бугун ҳам эслатди, Рауф Парфининг “Муҳожирот” деб номланган романини қўлёзмасини ўқиган эдим, деб.

Рауф Парфининг 60 йилларда ёзилган ҳикоялар тўплами, аниғроғи, ҳикоялар кетма-кетлигида ёзилган матнларни Хуршида опа Маматова хонадонидан топилган эди. Хуршида опа меҳр билан у матнларни компютерга кўчирганди.

Ушбу ҳикоялардан парча интернетда ҳам эълон қилинган, шоирни ўзига устоз деб биладиганларга тарқалган эди.

Нашриёт, журналларга чоп этиш тавсия сифатида фикр берилганди, жимлик.

Гап бу ҳақда эмас.

Ушбу роман тарихи ҳақида, Рауф Парфи “Туркистон” газетасида ишлаган вақтда, Малик билан бир хонада ўтиришар эди. Шоирнинг бир қанча қўлёзмалари йўқолади, ичида ушбу роман ҳам бўлади.

Кейинроқ , ўлимлари олдидан сўраганимда, қўл силтаган эди, насрий нарсаларим яхши эмас, маъносида…

ФБ