МАҲАКТОШ

МАҲАКТОШ
25 views
23 September 2019 - 22:00

“Маҳмуд Ражаб иши” ислоҳотлар ҳақида лоф уриб келаётган бугунги ҳукумат, яъний, Мирзиёев ҳукумати қаршисида энг шаффоф, икки хил талқин қилиш мумкин бўлган биронта ҳам жиҳати бўлмаган, сиёсатдан узоқ, қонунсизликка йўйиш мумкин бўлган ҳар қандай ғализликдан ҳоли, энг беозор бир “иш”дир. Фақат шеърсеварлиги учун, ўзи севган шоир китобларини ёнида олиб юргани учунгина жиноятчи деб эълон қилинаётган Маҳмуд Ражабга қарши қилинаётган зулум Мирзиёев ҳукуматининг юзидаги мунофиқлик пардасини йиртувчи, уни фош қилувчи бир маҳактош вазифасини ўташи мумкин. Бугун ёки эртага бугунги хукумат ҳақидаги энг сўнгги иллюзиялар ҳам тумандай тарқаши аниқ.

Мақсуд Бекжон

23.09.2019