Маҳмуд Ражаб ва блогер Шабнам Оллошукур 10 кеча-кундуз қамоққа ҳукм қилинди

Маҳмуд Ражаб ва блогер Шабнам Оллошукур 10 кеча-кундуз қамоққа ҳукм қилинди
26 views
24 September 2019 - 13:38

Маҳмуд Ражаб ва унинг 12 тарафдори ва битта блогер устидан суд 23 сентябр кечки соат 22:00 да бошланиб 24 сентябр куни эрталаб 7:00 да тугади.

Маҳкама давомида гўдак болалар ҳам ичкаридан чиқарилмади. Судяларнинг ташқарига чиқиб телефонда Тошкентдан маслаҳат олиб туришгани кузатилди.

Хабарларга кўра Маҳмуд Ражабнинг маҳкамадаги оташин нутқига судялар жавоб топиб бера олишмаган.

Умуман маҳкама жараёнида судялар юзида виждон азобига ўхшаган ҳолатни кечиришганини пайқаш мумкин бўлган.

Тадбир қатнашчиларининг барчаси жаримага тортилган.

Маҳмуд Ражаб ва блогер Шабнам Оллошукур 10 суткага қамоққа ҳукм қилинган.

ЎХҲ хабарлар бўлими