Муҳаббат ва нафрат ораси ёхуд шоир Маҳмуд Ражаб ишига назар

Муҳаббат ва нафрат ораси ёхуд шоир Маҳмуд Ражаб ишига назар
62 views
24 September 2019 - 20:34

Ижтимоий тармоқларда шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ўз яқинлари билан билан Тошкентга Ички ишлар Вазири Пўлат Бобожоновнинг қабулига Гурландан йўлга чиқиши билан боғлиқ воқеалар катта шов шувларга сабаб бўлди. Хабарингиз бор Маҳмуд Ражаб ва унинг ҳамроҳларининг Тошкентга қараб юришига кеча ички ишлар ходимлари томонидан Урганч шаҳридаги Ҳонқа кўчасида чек қўйиб Ички ишлар бўлимига олиб кетилди.

М.Ражаб ва унга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиб, аҳолини эътиборини тортиш ниятида пиёда юриш орқали ўзларининг норозилигини намоён этиши боғлик ҳолат ўрганиб чиқилди. Ушбу норозилик юриши маъмурий суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилиб, Маҳмуд Ражаб ва ушбу юришни ёритган мустақил блогер Нафосат Оллашукуроваларга 10 суткалик маъмурий қамоқ жазолари тайинланди. Қолган иштирокчиларга энг кам иш ҳақининг уч ва бир баробарида жарима жазоси қўлланилди.

Ижтимоий тармоқларда ички ишларга олиб борилган норозилик юриш иштирокчиларига орган ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатилгани ҳақидаги иддаолар ҳам пайдо бўлди. Биз ушбу иддаоларнинг нақадар ҳақиқатга яқинлигини билиш мақсадида кеча ички ишлар бўлимига олиб борилган, бугунги кунда уйида дам олаётган Маҳмуд Ражабнинг яқин қариндошларидан бири билан суҳбатлашдик.

-Ички ишлар бўлими биносида бизга ҳеч қандай жисмоний ёки руҳий босимлар, қийноқлар бўлмади. Бизга Хоразм вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Даврон Назармуҳамедов Маҳмуд Ражабга нисбатан очилган жиноят ишини ўз назоратига олиб, адолатли ва қонуний кўриб чиқишини кафолатлашга ваъда берди. Биз ишондик, негаки биз унинг гапларида самимийлик ва қаътийликни кўрдик. Қолаверса Д. Назармуҳамедов билан қарийб икки соатга яқин алоҳида яккама якка суҳбатлашган Маҳмуд Ражабнинг юзида тасассум ва қониқиш ҳиссини кўрдик. Ўзи аслида жаҳл устида Назармуҳамедов қошимизга чиққанда юришимизни тўхтатмай, унинг таклифларига қулоқ осмай хато қилдик. Лекин биз 6 ойдан бери давом этаётган тергов жарёнида ҳуқуқларимизнинг ҳадеб паймол этилишидан, турли идораларга ёзган шикоятларимиз жавобсиз қолганлигидан қаттиқ азият чекиб, жаҳл билан Тошкентга йўлга чиқишга қаътий қарор билан чиққандек. Кимлардир айтаётганидек биз кимнингдир нағорасига ўйнаб йўлга чиқмаганмиз. Бизни танимай, билмай, қандай аҳволга тушганимизни тушунмай бизга туҳмат қилаётганларни қилмишини яратганнинг ўзига ҳавола қиламиз. Қишлоғимизга келиб исталган одамдан Маҳмуд Ражабнинг кимлигини сўрашсин, барча фақат ижобий тавсиф беришига ишончим комил. Бироқ жаҳл келганда ақл кетар деган гап бор. Демоқчиманки жаҳл устида биз ҳиссиётларга берилиб, адолатсизликка ва қонунбузарликка қарши қонунбузарлик орқали курашиш йўлини танлаб хато қилганимизни вилоят ИИБ бошлиғи Д. Назармуҳаммедов билан бафуржа суҳбатлашганимиздан кейин анлаб етдик. Биз бу бошлиқ тимсолида Президент томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ўзгараётган ички ишлар тизимини бошлиғини кўрдик. Жигаримиз Маҳмуд Ражабга нисбатан қўзғатилаган жиноий ишнинг ҳар томонлама очиқ, холис ва адолатли ўрганиб чиқилишига ишонч пайдо бўлди. Бизга нисбатан маъмурий суд томонидан тайинланган жазо чораларига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ!

Бўлиб ўтган нохуш ҳолатда Маҳмуд Ражабнинг яқинлари ўзларидан ўтган хатони сал кеч бўлсада англагани мени хурсанд қилиш боробарида Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг норози томонни дардини тинглашга, муаммосини ечимини топишга астойдил интилишини намоён бўлгани хурсанд қилди. Зеро инсон қалбида исён ўз ўзидан туғилмайди. Сабабсиз инсон кўчага чиқишга мажбур бўлмайди. вилоят раҳбарлар буни ҳис қилиб имкон қадар норозилик юриши иштирокчилари билан конструктив музокараларга киришишга чин дилдан ҳаракат қилди.

Дарҳақиқат жаҳолатга қарши маърифат, ёмонликка қарши яхшилик билан, қўполликка қарши мулойимлик билан қарши жавоб берилса муросага келиш, муаммони осонлашади. Қарс икки қўлдан чиқади деган гап бор, ҳар қандай келишмовчилик, муаммони ечимини топиш учун икки томонда авваламбор истак, муроса, интилиш ва ўзаро ҳурмат бўлиши керак. Биз Хоразмда бўлган ушбу нохуш ҳолатда ҳеч қайси тарафни айблаш, қоралаш ниятимиз йўқ. Иш бор жойда хато бўлади, камчилик бўлади. Тан олайлик айрим мутасаддилар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини паймол этилиш, турли адолатсизлик ҳоллари ҳам борлиги ҳам рост гап. Бироқ ҳар қандай ҳолатларда ҳам барчамиз қонунга ва фақатгина қонун устиворлигига таянсакгина нохуш ҳолатларни олдини олиш мумкин. Шунинг учун барчамиз ҳоҳ оддий фуқаро бўлайлик, ҳоҳ мансабдор мамлакатимиздаги қонунларига итоаткорли бўлайлик! Бировни қоралашдан олдин ўйлаб фикрлаб сўзлайлик! Зеро бировга билиб билмай туҳмат қилиш гуноҳ ҳамдир!

Унутмайлик меҳр ва нафрат ораси бир қадам деган ибора бор, бировнинг ҳолатини шахсан билмай фикр қилиб гуноҳга ботмайлик! Орамиздаги меҳр оқибатни йўқотмайлик, ўзганинг дардига шерик бўлишга ярамасак ҳарна жим туришни ўрганайлик!

Юртимизда адолат, ҳақиқат доим тантана қилсин, ҳамиша қонун устивор бўлаверсин! Ҳалқни дардини самимий тинглабгина қолмай тушунувчи, халқпарвар, адолатли раҳбарларимиз сафи кенгайсин!

Давлат Назар
Блогер