ЖУРНАЛИСТМАНМИ ЁКИ ПАРТИЗАН?

ЖУРНАЛИСТМАНМИ ЁКИ ПАРТИЗАН?
101 views
25 September 2019 - 18:21

Бугун, 2019 йил 25 сентябрь куни, эрталабдан уйимнинг олдида ички ишларга тегишли икки автомобиль (01 186 VSD ракамли ок “Жигули-07” ва 01 895 VSD ракамли яшил “Матиз” автомобиллари) да жами 6 киши пайдо булди. Улардан бири уйимнинг олдида “навбатчи”лик килиб турди. Уша нусхани саволга тутганимда: “Мен 2-сонли ГОМданман. Вызов булгани учун шу ердаман” – деди ва “Жигули”га утириб кетиб юборди.

БМТнинг суд ва адвокатлар мустакиллиги буйича махсус хисоботчиси Диего Гарсиа-Саян иштирокидаги матбуот анжуманига бориш учун эски-туски кийимларимни кийиб, баклашка терадиган гадойга ухшаб, кийиниб олдим. Кулимга бир эски пакет билан 5-6 баклашка хам олиб олдим. Чулок одамга ухшаб, оксокланиб бояги машиналарнинг ёнидан утиб кетдим. Пайкашмади.

Тахминан бир километр пиёда юргач, эски кийимларимни ечиб, баклашка тула пакетни ахлат кутисига ташлаб, таксига утирдим ва матбуот анжуманига етиб бордим.

Боргач, анжуман “Узбекистон-24” телеканалидан тугридан тугри эфирда узатилишини билдим.

Менимча, жонли эфирда кескин чикиш килишимдан ёки савол беришимдан чучишган. Шу сабабдан у ерга боришимнинг олдини олишмокчи булишган. Лекин Аллохнинг иродаси билан мен матбуот анжуманида катнашдим.

БМТ махсус хисоботчисига: “Сиз “Узбекистонда судлар ДХХга карам”, – деб тугри айтдингиз. Улар нафакат ДХХга, балки оддий хокимиятларга хам карамлар. Кичик бир мисол келтираман. Жиззах вилояти Зомин тумани судлари Зомин райком секретари бундан 40 йил илгари, яъни Совет даврида чикарган карорни ноконуний деб топишган. Карор фукаро Нишонбой Худойбердиевга уй куриш учун ер ажратилиши хакида булган. Ташаббус аслида Зомин тумани хокимидан чиккан. Судларимиз хокимиятларнинг измидалигини куряпсизми? Жаноб махсус хисоботчи! Узбекистон хукуматига каратилган дастлабки олти тавсиянгиз ичида биронта хам сиёсий тавсия йук. Вахоланки, Олий суд раиси ва Бош прокурор президент томонидан, яъни ижроия хокимияти томонидан тайинланар экан, улар конунга эмас, ижроия хокимиятига хизмат килаверишади. Менимча, Олий суд раиси ва Бош прокурорни конун чикарувчи хокимият – парламент – тайинламас экан, судлар ижроия хокимияти буюртмаларини бажаришаверади. Конунни парламент кабул киладими, демак, суд ва прокурорни, яъни конун ижросини назорат ва таъмин килувчи институт рахбарларини хам парламент тайинлаши керак. Келажакда Узбекистон хукуматига сиёсий тавсиялар бериш ниятингиз борми?” – дедим. Диега Гарсиа саволимга батафсил жавоб берди ва: “Тугри айтасиз. Сиёсий ислохотларсиз судларнинг мустакиллигини таъминлашнинг имкони йук. Хамма судьяни ишдан олиб, урнига бошкаларини куйинг – хеч нарса узгармайди. Ва бу улкан хато булади” – деди.

Матбуот анжумани жонли эфирда олиб берилди. Танишларим мен ва Елена Урлаева савол берган пайтда жонли эфир узиб куйилганини айтишди.

Хозир кучадаман. Уйга бориш-бормаслик хакида бош котиряпман.

Уз юртимда яшаш ва ишлаш борган сари имконсиз булиб бормокда. “Буларнинг нияти менга бирон тухмат уюштириб, мени яна камокка тикишми?” – деган хаёлга хам боряпман. Чунки хорижий паспорт беришмаяпти, четга чикаришмаяпти, оддий матбуот анжуманига боришимни хам исташмаяпти.

Бугунги кун КУРАШ куни булди. Журналист сифатида бугунги кундан чикарган хулосам шу булди:

“ОЛАМШУМУЛ ИСЛОХОТЛАР” ДАВРИДА ХАМ БИЗДА ЖУРНАЛИСТ БУЛИШ УЧУН ПАРТИЗАН БУЛИШ КЕРАК!

Бобомурод АБДУЛЛА

2019 йил 25 сентябрь, Тошкент