“Бугун озодликдаги охири куним бўлиши мумкин”

“Бугун озодликдаги охири куним бўлиши мумкин”
26 views
25 September 2019 - 18:23

Бобомуроднинг ҳолатини ҳеч ким менчалик тушунмаса керак. Ўз Ватанингда фақат рост сўзлаганинг, адолат истаганинг аа мазлумларни зулмкорлардан ҳимоя этганинг, коррупцияга қарши курашганинг учунгина ҳамишаҳ таъқибда, кузатувда, босим ва таҳдид остида яшаш машаққати нима эканлигини сиз билмайсиз!

Ҳар тонг “Бугун озодликдаги охири куним бўлиши мумкин. Бугун исталган пайтда исталган ҳолатда мени олиб кириб кетишлари эҳтимоли улкан” деган иқрорлик билан уйғониш ва бухжомангизни туюб, тайёр туриш нима эканлигини билмайсиз!

Хар кун, ҳар сонияда куч ишлатар тизимларининг ёлланма зўравонларига емиш бўоишингиз мумкинлигини, “бедарак кетиш” ингиз эҳтимолдан ҳоли эмаслигини, бирор хилватда бошингиздан зарба еб ақлдан айрилиш хавфи юқори эканлигини, ҳар қадамда заҳарлашлари хавфи аниқлигини, хатар ҳамиша сен билан қадамба қадам юриши нима эканлигини, қандайин азоб эканлигини Сиз билмайсиз!

Куни кеча менга АҚШлик бир Халқаро ташкилот ходими савол берди: “Баски ҳаётингизга шунчалик хатар бор экан, нима сабабдан сиз фаолиятингизни давом эттирасиз? Давом эттирмасангиз нима қилади?”… “щ
“ҲАЁТИМНИНГ МАЗМУНИ ЙЎҚОЛАДИ” ДЕДИМ….

Кимдир хусусий мулкидан айрилиб ҳузурингизда сўнгги илинж билан кўзларила нам билан турса, бошқасининг дилбандини пора бераолмагани учунгина 20 йилга қамаб қўйса, тадбиркор суднинг қўли билан шир яланғоч этилса, тупроқ чангаллаб ҳосил етиштирган деҳқон оқибатда ики қўлини бурнига тиқиб қолса, қаршингизда ҳоким ҳақоратлаган онахон мижжалари ёшга тулиб, амалдордан калтак еган отахоннинг елкалари хўрликлардан силкиниб турса, Мен қандай қилиб жим туришим, биргина ўз жонимни ўйлашим, жим юришга кўнишим мумкин?!!! Буни менинг виждоним қабул қилмайди!…. Жим юриш, жим туриш мен учун хақорат, тириклик харом!….

Малохат Эшонкулова