“Сиёсатга аралашма”

“Сиёсатга аралашма”
61 views
26 September 2019 - 0:12

Киностудияда прожектор ташийдиган ишда ишлаганман қадим замонда Москвада.

Ўшанда Женя ака деган хозирда мархум ўрис режиссер сценарист ва шоир билан бир муддат ош қатиқ бўлувдим. У кишининг бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. “Сиëсат барчага оид имтиëз” (Политика – привилегия всех) Ялтироқ муқовали китобининг устига ўқловдай қилиб ëзиб қўйувди шу гапни. Бу китобдан 1000 тасини типографиядан олиб Чумчуқ тепадаги Мосфильмовская кўчасидаги уйга обориб бергандим. Хаммол ҳақига қўшиб битта китоб ҳам берганди Женя ака.

Шундай. Каримов замонида халқни мол қилиб тутиб туриш учун “сиëсат билан шуғулланиш ëмон” деган микроб гапни тарқатишди. Сиëсат билан Каримов шуғулланади сизларга эса бўйинсуниб қисиб ўтириш суннат дейилди.

Шу кунларда кимлардир Махмуд Ражабга таъна қиляпти ” Тинчгина шеърингни ëзаверсанг бўлмайдими нима қиласан сиëсатга аралашиб” деб. Бемаза гап.

Сиëсатга кимсасиз оролдаги Рўбинзон тоға ҳам аралашган. Ўзини орол губернатори деб эълон қилган. Жумабойга инглиз тили ўргатган. Холбуки у жумабойнинг тилини ўрганса бўларди. Хуллас Махмуд Ражаб воқеаси жамиятга диагноз қўйди. Диагноз натижаси дахшатли. “Ўзбекистон бошсиз одамлар мамлакати” Шундай. Бошсиз одамга янгидан бош ясаб беришга хозирги медидцина қодир эмас.

Бу тўданинг Туркманистон ëки Шимолий Корея устидан кулишга ҳеч қандай маънавий ҳаққи йўқ. Балки уларнинг ҳақи бор бизнинг устимиздан кўти билан кулишга.

Нега?

“Чунки ўзбек шоирининг китобини ўқигани учун яна бир шоирни ўзбек суди қамоққа ташлади” Бонусига бу шоирнинг адолат истаб юриш қилганини элга ошкор қилган блогерни ҳам қамади бу адолатсиз суд.

Ауф Фи Дер зейн Чао Помпиду. Курва Кокаин

Рассом Туз