Ташқи қарз миқдори олти ойда 3 миллиард 400 миллион долларга кўпайди

Ташқи қарз миқдори олти ойда 3 миллиард 400 миллион долларга кўпайди
22 views
26 September 2019 - 21:47

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2019 йилнинг январидан июлигача 3 миллиард 400 миллион долларга ошди.

Марказий банкнинг билдиришича,1 июль ҳолатига кўра ташқи қарз миқдори 20 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилмоқда.

1 июлгача олинган 3 миллиард 400 миллион доллар қарзнинг 64 фоизи давлат ташқи қарзи, 36 фоизи хусусий сектор ташқи қарзи ҳисобланади.

Умумий ташқи қарз, яъни 20 миллиард 700 миллион долларнинг 13 миллиард 174 миллион доллари давлат ташқи қарзи, 7 миллиард 538 миллион доллари хусусий сектор ташқи қарзидир.

2019 йилнинг январидан 1 июлигача давлат ташқи қарзи бўйича 203,4 миллион доллар миқдордаги асосий қарз ва 103,7 миллион доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Манба: ozodlik.org